Norma.uz

Йўловчи ташишни назорат қилувчи гуруҳлар нимани аниқлади

 

Мамлакатимизда транспорт тизими изчил ривожланаётгани натижасида аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифати ва салмоғи ортиб бормоқда.

 

Тошкент шаҳар ҳокимлигида ташкил этилган брифингда мазкур йўналишда пойтахтимизда амалга оширилаётган ишлар ва келгуси режалар ҳақида маълумот берилди.

Президентимизнинг 2013 йил 9 октябрдаги «Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ пойтахтимизда аҳолига транспорт хизматлари кўрсатиш янада яхшиланди. Ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида уч юздан зиёд корхона йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланмоқда.

Масъул ташкилотлар томонидан транспорт воситаларининг техник ҳолати ва жиҳозланиши, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига мувофиқлиги доимий назоратга олинган. Бу фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, пойтахт кўчаларида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга хизмат қилмоқда.

Бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш, йўловчиларга янада сифатли транспорт хизматлари кўрсатиш мақсадида жорий йил 13 январь куни қўшма чора-тадбирлар режаси тасдиқланган. Унга кўра, йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётган автотранспорт воситаларини назорат қилувчи ишчи гуруҳлар ташкил этилган.

Мазкур гуруҳлар томонидан Тошкент шаҳри ҳудудида рейдлар ўтказилмоқда. Уларда автотранспорт воситаларининг йўловчи ташиш талабларига жавоб бериши, хусусан, тегишли ҳужжатларга эгалиги, автотранспорт воситасининг техник кўрикдан, ҳайдовчининг тиббий кўрикдан ўтгани текширилмоқда.

13 январдан 10 февралгача 9 200 автотранспорт воситаси кўздан кечирилиб, 1 850 қоидабузарлик ва камчилик аниқланган. Хусусан, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан йўловчи ташиш йўналишларида тегишли ҳужжатларсиз фаолият юритаётган 800 дан зиёд қоидабузарлик ҳолати, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти ходимлари томонидан йўловчи ташиш йўналишларида юзга яқин камчилик аниқланган.

__________________________

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 1930 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика