Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 29 / Божхона

Судралиб юрувчи узоққа «кетолмади»

 

«Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунга биноан  ёввойи ҳайвонларни ва уларнинг қисмларини Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари берадиган рухсатномалар асосида амалга оширилади. Ғайриқонуний равишда олиб чиқилаётган ёввойи ҳайвон ва уларнинг қисмлари эса белгиланган тартибда олиб қўйилади.

 

Давлат божхона хизмати органлари нафақат мамлакатимизнинг иқтисодий хавфсизлигини, балки ҳайвонот ва ўсимликлар оламини ҳам ҳимоя қилишда «қалқон» бўлиб келмоқдалар. Хусусан, Ўзбекистоннинг Қизил китобига киритилган ноёб жонзотларнинг божхона чегаралари орқали яширин равишда олиб чиқилишига доир қонунбузарлик ҳолатларига ўз вақтида чек қўйилмоқда.

Яқинда «Тошкент-Аэро» ИБКнинг «Тошкент халқаро аэропорти» чегара божхона пости ходимлари йўқ бўлиб кетаётган камёб турлар сирасига кирувчи судралиб юрувчи ҳайвонларнинг ҳаво йўллари орқали яширинча олиб чиқилишига чек қўйишди. «Тошкент-Москва» рейси бўйича парвозга шайланган фуқаролардан бири божхонадан яшил йўлак орқали ҳаракатланар экан, унинг безовталаниши божхоначиларнинг диққатини тортди. Унга тегишли багажлар белгиланган тартибда кўздан кечирилганда эса шубҳалар ўз тасдиғини топди. Ушбу шахс божхона ходимларининг оғзаки сўровида ва йўловчи божхона декларациясида маълум қилмасдан туриб, тақир тўгаракбош, гекконча, калтекасак каби 35 бош ноёб жонзотларни тирик ҳолатда тамаки қутилари ичига жойлаганча олиб чиқаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Бундан ташқари, шу каби жонзотларнинг 14 таси спиртда қотирилган ҳолатда, шунингдек 16 та калтакесак думи, 1 дона ондатра думи ва 2 бош ўлик ҳолатдаги чипор илон ҳам олиб чиқиб кетилаётгани маълум бўлди.

Бу судралиб юрувчи ҳайвонлар асосан Фарғона водийсида табиатдан ажратиб олинган бўлиб, йўловчи уларни республикамиздан олиб чиқиб кетиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни божхона ходимларига тақдим қила олмади.

Ҳозирда ушбу жонзотлар Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига топширилди. Ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.   

 

Ҳусан ТАНГРИЕВ, ДБҚ Ахборот хизмати бош инспектори.

 

Прочитано: 30 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика