Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 29 / Жавоб берамиз

Ҳисоб-китобда киши-соат

 

Қурилиш ташкилоти Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоб-китобни тақдим этяпти. Ҳисоб-китобга 7-илованинг 11-устуни «Сарфланган иш кучи (киши/соат)» деб номланади.

Ушбу устунда ҳақиқатда ишланган умумий киши-соатлар сони кўрсатиладими ёки бир киши-соат қийматими? 

 

– Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига (АВда 24.02.2020 йилда рўйхатга олинган 3221-сон қарорга 4-илова) «Бажарилган қурилиш ишлари бўйича иш ҳақи ҳисобланиши юзасидан маълумотнома» номли 7-илованинг 11-устуни «Солиқ даврида объект бўйича амалда бажарилган қурилиш ишлари» устунининг бир қисми ҳисобланади. 7-илованинг 9–11-устунлари бош пудратчилар ва ёрдамчи пудратчилар томонидан маълумотнома-ҳисобварақ-фактура (бажарилган ишлар далолатномаси) маълумотлари бўйича тўлдирилади. Бунда бош пудратчилар ёрдамчи пудратчилар томонидан бажарилган ишларни ҳисобга олган ҳолда йиғма маълумотларни кўрсатадилар. Ёрдамчи пудратчилар эса ўз кучлари билан бажарилган ишлар бўйича маълумотларни кўрсатадилар.

7-илованинг 11-устунида бир киши-соат қиймати (ижтимоий солиқни ҳисобга олмаган ҳолда) кўрсатилиши лозим.

Прочитано: 86 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика