Корхонамиз ва Россия Федерацияси резиденти ҳисобланган юридик шахс бўлмиш таъсисчимиз ўртасида шеф-монтаж ишларини кузатиб бориш хизматларини кўрсатиш ҳақида шартнома тузилди. Чет эл юридик шахси 2021 йилда РФ резидентлик сертификатини тақдим этган.
Норезидентнинг даромадларидан олинадиган солиқ қандай тартибда ундирилади?
– Россия юридик шахси томонидан ЎзР ҳудудида хизматлар кўрсатиш муддати 183 кундан ошмаган бўлса, унинг ЎзРда доимий муассасаси вужудга келмайди. ДМ вужудга келган тақдирда, унинг даромадларига Ўзбекистонда солиқ солинади (2.03.1994 йилда Москвада имзоланган, ЎзР ОМнинг 6.05.1994 йилдаги 1075-XII-сон қарори билан ратификация қилинган Битимнинг 7-м.).
ДМ вужудга келмаса, норезидентнинг даромадларига тўлов манбаида солиқ солинади. Бироқ чет эл юридик шахси сизга РФ резидентлиги сертификатини тақдим этганлиги боис корхонангиз чет эл юридик шахсининг хизматлар кўрсатишдан олинган даромадига солиқ солмасликка ҳақлидир.
Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,
«Norma» МЧЖ эксперти.