Келаси ҳафтада ўзбекистонликлар 3 кун дам олишади – бу ҳақда Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ-6122-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Фармонида (10.05.2021 йилдаги ПФ-6222-сон) баён этилган.
Иш кунлари: 17, 23 ва 24 июль. 19 июль – қисқа иш куни. Дам олиш кунлари: 18, 20, 21 ва 22 июль.
Тафсилотлар:
20 июль – Қурбон ҳайити байрами;
21 июль – 17 июль шанбадан кўчирилган дам олиш куни;
22 июль – 24 июль шанбадан кўчирилган дам олиш куни.
21 июль чоршанба ва 22 июль пайшанба – иш ҳафтаси туридан қатъи назар, барча ходимлар учун ишланмайдиган кунлар (ПФ-6122-сон Фармон 3-б.).
Умумий ишланмайдиган кунлар – 21 ва 22 июль – таътил кунлари ҳисоб-китобига киритилган бўлиши керак (МК 139-м.).
5 кунлик иш ҳафтасида июль учун иш вақти меъёри ўзгармайди, фақат иш ва дам олиш кунларининг ўрни алмашади.
6 кунлик иш ҳафтасида иш вақти меъёри 2 кунга қисқаради ва 40-соатлик иш ҳафтасида: 24 иш куни ва 157 соатни ташкил этади.
Виктория БЕЗГИНА.