Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 29 / Солиқ солиш

Чеклов мавжуд эмас

 

Афғонистонда ҳарбий хизматни ўтаган ходим (Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлар иштирокчиси) ЖШДС бўйича имтиёзларни олиш барча тегишли ҳужжатларни тақдим этди. Бунда Солиқ кодексининг 380-моддаси 2-бандига мувофиқ жами даромадини МҲЭКМнинг 1,41 бараваригача камайтириш тарзидаги имтиёз қўлланилади. 2021 йил июнь ойида 26 ёшгача бўлган қизининг Наманган институтида таълим олиши учун институт билан тузилган шартномага асосан тўлов тўлаш учун ариза берди.

Бир ходимнинг даромадига ЖШДС бўйича қуйидаги 2 та: СКнинг 378-моддаси 16-бандига ва ­380-моддаси 2-бандига мувофиқ имтиёзни қўллашга ҳақлимизми? 

 

– Солиқ кодексининг XIII-«Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи» бўлимида СКнинг 54-бобида тақдим этилган ЖШДС бўйича солиқ имтиёзларини қўллашда чекловлар мавжуд эмас. Фақат моддий ёрдам, совғалар бўйича уларнинг миқдори чекланади ҳамда солиқлардан озод этиладиган суммалар, хусусан, уруш қатнашчилари (Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларда бўлган) учун суммалар белгиланган.

Хулоса: солиқ имтиёзларини тақдим этиш шартларига риоя этилганда ва зарур ҳужжатлар мавжуд бўлганда корхона солиқ агенти сифатида бир вақтнинг ўзида жисмоний шахснинг даромадларига нисбатан СКнинг 54-бобида кўрсатилган бир нечта имтиёзни қўллаши мумкин. Албатта, жисмоний шахсга ҳисобланган даромаддан ошмайдиган суммада имтиёз қўлланилади. Шу боисдан СКнинг 378-моддаси 16-бандида аниқлаштирилишича, таълим бўйича имтиёз ходимнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларига нисбатан қўлланилади.

 

МИСОЛ. Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлар иштирокчиси бўлган ходимнинг маоши – 2 000 000 сўм. У уруш қатнашчиси гувоҳномасини тақдим этди. Бу ҳужжатга асосан 1,41 МҲЭКМ миқдорида даромаддан ЖШДС тўлашдан озод этиш тарзидаги имтиёздан фойдаланади (2021 йил 1 февралдан мазкур сумма 1 053 693 сўмга (1,41 х 747 300)) тенг. Шунингдек у 26 ёшгача бўлган қизининг олий ўқув юртида таълим олиши учун тўловни иш берувчининг маблағлари ҳисобидан тўлашни, кейинчалик тўланган суммаларни солиқ солинадиган иш ҳақидан ҳар ойда 800 000 сўмдан ушлаб қолишни сўраб ариза ёзган. Аризага қуйидагилар илова қилинган:

талаба ва Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юрти ўртасида тузилган тўлов-контракт асосидаги таълим бўйича шартнома нусхаси;

таълим олувчининг паспорти ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасининг нусхаси (Низомнинг 11-б., АВ рўйхат рақами 2107, 27.05.2010 й.).

Ходимга қизининг ўқиши учун контракт тўлови суммаси сўндириладиган ойларда қуйидаги формула бўйича ҳисобланган суммадан ЖШДС ҳисобланади: ҳисобланган иш ҳақи – уруш қатнашчиси сифатида имтиёз – таълим ҳақини тўлаш бўйича имтиёз (2 000 000 – 1 053 693 – 800 000 = 146 307 сўм).

Ҳисобланган ЖШДС – 17 556,84 сўм (146 307 х 12%).

ШЖБПҲ – 146,31 сўм (146 307 х 0,1%).

бюджетга тўланадиган ЖШДС – 17 410,53 сўм.

Ходимга тўланадиган ёки пластик картасига ўтказиладиган тўлов суммаси – 128 750,16 сўм (146 307 – 17 556,84).

Ҳисобланган ижтимоий солиқ – 240 000 сўм (2 000 000 х 12%). Ушбу сумма корхона маблағлари ҳисобидан тўланади (СК 403-м. 1-қ., 405-м. 1-қ. 1-б.).

 

Ольга БУСАРОВА,
«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 65 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика