Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 29 / Мутахассис жавоб беради

Ноозиқ-овқат товарларини сотишда ЯТТ воситачи бўлишга ҳақлими

 

Чакана савдо қоидаларининг 136-бандига мувофиқ воситачилик савдоси билан юридик шахслар ҳам, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳам шуғулланиши мумкин. Қоидаларнинг 142 ва 145-бандларида эса товарларни воситачилик асосида қабул қилишга чекловлар белгиланган. «Ноозиқ-овқат товарларининг чакана савдоси» фаолияти билан рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркор юридик шахс билан товарни сотиш бўйича воситачилик шартномасини тузиши мумкинми?  

 

Саволга ДСҚ Солиқ солиш бўйича маслаҳат бўлими бошлиғи Азиз УМИРЗАҚОВ жавоб берди:

– Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига (13.02.2003 й. 75-сон ВМҚга 1-илова) мувофиқ, воситачилик савдоси – бу чакана савдо фаолиятининг воситачилар томонидан воситачилик шартномалари бўйича сотиш учун уларга берилган товарлар сотилишини назарда тутувчи тури.

Воситачилик савдоси юридик шахслар томонидан ҳам, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган жисмоний шахслар томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.

Савдо фаолиятининг турлари ва уларнинг таърифи Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида низом билан белгиланган (26.112002 й. 407-сон ВМҚ билан тасдиқланган):

● улгуржи савдо – тижорат мақсадларида ёки ўз ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланиш учун ҳисоб-китобларнинг нақдинасиз шаклида харид қилинадиган товарларни сотиш;

● чакана савдо – савдо соҳасида якуний истеъмол учун, ундан тижорат мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқисиз аҳолига товарларни доналаб ёки кўп бўлмаган миқдорларда нақд пулга сотишни назарда тутувчи фаолиятни амалга ошириш.

Чакана савдонинг ушбу таърифи воситачилик савдосига нисбатан ҳам қўлланиши мумкин, чунки бу ерда товар сотувчининг ўзига тегишли бўлиши қайд этилмаган.

Шу билан бирга, Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати ВМнинг 7.01.2011 йилдаги 6-сон қарори билан тасдиқланган. Ушбу Рўйхатнинг биринчи бандида чакана савдо қайд этилган. Чакана савдо қоидаларига мувофиқ, воситачилик савдоси – бу чакана савдо тури. Демак, у Рўйхатда воситачилик эмас, балки чакана савдо сифатида қайд этилган.

Бундан ташқари, Рўйхатда воситачиликнинг қуйидаги бир неча тури мавжуд:

● суғурта агентлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар (Рўйхат 53-б.);

● риэлторлик фаолияти (Рўйхат 72-б.);

● телекоммуникациялар операторларига, провайдерларига воситачилик хизматлари кўрсатиш (Рўйхат 78-б.);

● турагентлик хизматлари (Рўйхат 80-б.);

● давлат хизматлари кўрсатишда агент сифатида иштирок этиш (Рўйхат 87-б.) .

Бинобарин, якка тадбиркорлар ноозиқ-овқат товарлари савдоси соҳасида воситачилик хизматларини кўрсатишга ҳақли.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.

Прочитано: 66 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика