Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 29 / Жавоб берамиз

Товар чегирмаси ҳисоби

 

Корхона томонидан товарни юклаб жўнатишда харидорга товар чегирмаси тақдим этилмоқда. Харидор муайян миқдордаги товарни харид қилганда, келишилган миқдордан ташқари, қўшимча миқдордаги товарлар берилади. Масалан, нархи 115 сўм бўлган бир турдаги 100 бирликдаги товар ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда реализация қилинди. Харидорга 102 бирликдаги товар, шу жумладан 2 бирлиги бепул берилмоқда. Ҳисобварақ-фактурада 100 сўмдан 100 бирлик акс эттирилади, жами ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда – 11 500 сўм, ва 2 бирлиги 100 сўмдан бепул берилиши қайди билан акс эттирилади. Жами тўлов ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда – 11 500 сўм.

1. Харидорга товарни юклаб жўнатишда тақдим этилган товар чегирмаси Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг (2-сон шакл) ­010-сатри бўйича тушумдан чегириб ташланадими?

2. Бу ҳолат сотувчида қандай бухгалтерия ўтказмалари билан расмийлаштирилади?

 

1

Расман сиз чегирмадан фойдаланмайсиз, балки товарни харидорга бепул беряпсиз. Унинг таннархи корхона харажатларига (9410-«Сотиш харажатлари» счёти) киритилади ва Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг (2-сон шакл, АВ рўйхат рақами 1209, 24.01.2003 й.) 010-сатри бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган соф тушумни камайтирмайди.

 

2

Бепул бериладиган товарнинг таннархи суммасига қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси берилади:

9410-«Сотиш харажатлари» счётининг дебети;

● 2910-«Омбордаги товарлар» счёти кредити;

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» счёти кредити ҚҚС суммасига (агар корхона товарлар бепул берилиши иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлашини асосламаса ва унга ҚҚС солинадиган бўлса).

Прочитано: 318 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика