Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 29 / Божхона

Қулайликлар тадбиркорлар учун

 

Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги Ўртаовул логистика марказида жойлашган «Янгийўл» ТИФ божхона постида тадбиркорларга экспорт-импорт тартибидаги товарларни божхонада тезкорлик билан расмийлаштириш учун барча имкониятлар ишга солинган. 

 

Замонавий кўринишдаги мазкур постда божхона назоратининг тизими энг сўнгги ахборот-коммуникация технологиялари ва илғор инновацион ишланмалар билан жиҳозланган. Масалан, «Хавфни бошқариш» ахборот тизимида товарлар турли йўлакларга таснифланган ҳолда расмийлаштирилади ва бу орқали тадбиркорларнинг ҳалоллиги ва қонунга итоаткорлиги янада рағбатлантирилади.

Товарларини «яшил йўлак» орқали божхона кўригисиз расмийлаштирган тадбиркор кейинги сафар «қизил йўлак»ка тушмасликка ҳаракат қилади албатта.

2020 йил 1 январдан бошлаб ишга туширилган «Ягона дарча» божхона ахборот тизими ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш жараёнида нафақат божхона соҳаси, балки фитосанитария, санитар-эпидемиологик, ветеринария, экологик назорат органлари ва сертификатлаш органлари фаолияти самарадорлигини оширишда муҳим қадам бўлди. Эндиликда тадбиркорлар экспорт-импорт операцияларини ўз идораларидан чиқмаган ҳолда, талаб этиладиган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат ва сертификатларни www.singlewindow.uz сайти орқали жўнатиб келаётирлар.

Жорий йилнинг биринчи ярмида товар ва транспорт воситаларининг мазкур божхона пости орқали расмийлаштирилиши туфайли давлат бюджетига қарийб 141 млрд сўмлик божхона тўловлари ундирилди.

Постда расмийлаштирилган божхона юк декларацияларининг 83,8 фоизи «Хавфни бошқариш» тизимида «яшил» ва «сариқ» йўлакларга йўналтирилганлиги товарларни божхона кўригисиз, қисқа муддатларда расмийлаштириш имконини берди.

 

Таъкидлаш жоизки, пост орқали тадбиркорларнинг хорижга чиқарилаётган товарларини экспортга расмийлаштириш кўлами ҳам тобора кўпайиб бормоқда. Масалан, ҳисобот даврида пост ходимлари 4,9 мингга яқин экспорт божхона декларациясини расмийлаштиришди. Бунда ҳар бир декларация расмийлаштирувига ўртача 1 соат вақт сарфланмоқда.

Прочитано: 286 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика