Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 29 / Божхона

Иссиқхона хўжаликлари учун имтиёзлар

 

Уй ресторанимни бузишгани учун компенсация тўловлари тўлангандан кейин уч йилдан буён Юқори Чирчиқ туманида доривор ўсимликларни етиштириш билан шуғулланиб келаман. Иссиқхона хўжаликларини қўллаб-қувватлаш ва бундай хўжаликлар учун асбоб-ускуналар ва зарур хом ашёни олиб кирганлик учун имтиёзлар бериш бўйича давлат дастури қабул қилинганини эшитдим. Муайян ҳужжатларга ҳавола қилинган ҳолда ушбу саволимга тушунтириш олмоқчи эдим.

 

 

– Ҳақиқатан ҳам, хорижий ва маҳаллий инвесторлар томонидан ишлаб чиқариладиган замонавий ва энергия тежамкор ускуна-жиҳозлардан фойдаланган ҳолда иссиқхона хўжалигини очиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш истагини билдирган аҳолига қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

● уй-иссиқхона мажмуаларини қуриш учун хориждан олиб келинадиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган йиғиладиган алоҳида қисмлардан иборат тайёр ҳолдаги замонавий иссиқхоналар 2021 йилнинг 31 декабрига қадар божхона божидан озод қилинади;

● иссиқхоналар ва уй-иссиқхона мажмуаларини ишлаб чиқариш учун хориждан олиб келинадиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган материаллар, хом ашёлар ва бутловчи қисмлар 2023 йилнинг 31 декабрига қадар божхона божидан озод қилинади;

● иссиқхоналар ва уй-иссиқхона мажмуалари учун ер солиғи ставкалари ҳамда уй-иссиқхона мажмуалари таркибидаги турар жойлар учун мол-мулк солиғи ставкалари улар фойдаланишга топширилган санадан бошлаб 3 йил давомида 50 фоиз миқдорида ўрнатилади.

Бунда, импорт қилинадиган товарларнинг ЎзРда ишлаб чиқарилиши тўғрисида экспертиза хулосаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК томонидан берилади (7.06.2021 йилдаги ­ПҚ-5138-сон қарорга 5-б.).

Ҳужжатни синчиклаб ўрганиб чиқишни тавсия этамиз. Бунда уй-иссиқхона мажмуаларини қуриш, жиҳозлаш ва эксплуатация қилиш давлат-хусусий шериклик тамойили асосида амалга оширилишига эътибор қаратиш лозим.

 

Маълумот учун. Иссиқхоналар ва уй-иссиқхона мажмуаларида маҳсулот етиштириш билан шуғулланаётган фуқароларга Президентимизнинг «Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган имтиёзлар ва шарт-шароитлар татбиқ этилади (8.06.2020 йилдаги ПҚ-4742-сон қарор).

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 97 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика