Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 29 / Амалий бухгалтерия

Хизмат сафари гувоҳномаси керакми?

 

Суткалик, хизмат сафари харажатларини, шунингдек йўлкира ҳақини (тақдим этилган чек ва чипталарни ҳисобга олган ҳолда) хизмат сафари гувоҳномасисиз қоплаб бериш мумкинми?

 

– Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқномада (АВ рўйхат рақами 1268, 29.08.2003 й.) республикамиз бўйлаб амалга оширилган хизмат сафарларида хизмат сафари гувоҳномаси бўлиши шартлиги аниқ белгилаб қўйилган. Хусусан:

● ходимларни хизмат сафарларига юбориш ушбу ташкилотларнинг бошлиқлари томонидан амалга оширилади. Бунда буйруқ ва Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги хизмат сафари гувоҳномаси расмийлаштирилади (Йўриқнома 2-б.);

● хизмат сафарига юборилган жойда ҳақиқатда ўтказилган вақт хизмат сафари жойига келган ва хизмат сафари жойидан кетган кунларни хизмат сафари гувоҳномасига белги қўйиш орқали аниқланади (Йўриқнома 5-б.);

● ходим хизмат сафаридан қайтган кундан ­эътиборан уч иш куни мобайнида аванс (бўнак) ҳисоботини тақдим қилиши шарт. Ушбу ҳисоботга белгиланган тартибда расмийлаштирилган хизмат сафари гувоҳномаси ва хизмат сафарида ҳақиқатда қилинган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади (Йўриқнома 15-б.).

Албатта, гувоҳнома йўқотилган вазиятлар ҳам бўлади (ўғирлаш, йўқотиш, ходимнинг эътиборсизлиги). Бу ҳолатда хизмат сафарига юборилган ходимдан тушунтириш хати олиш тавсия этилади.

Агар раҳбар сафарга юборилган ходим қўйилган вазифани бажарди, деб ҳисобласа (шартномани имзолади, намуналарни олиб келди ва ҳ. к.) ва у ҳақиқатдан ҳам ўзига топширилган ишни уни юборишган шаҳар ва ташкилотларда амалга оширган деб топса, унда раҳбар хизмат сафари харажатларининг ўрнини қоплаш ва кундалик харажатлар учун тўлов бериш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин. Бунда, корхона солиқ хатарларига дуч келмаслиги учун қилинган харажатларнинг иқтисодий асосланганлигини тасдиқловчи далилларга эга бўлиши лозим (СК 305-м.).

Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низомда (АВ рўйхат рақами 2370, 29.11.2015 й.) хизмат сафарини тасдиқловчи ҳужжатлар орасида хизмат сафари гувоҳномаси тилга олинмаган:

1) ходимни хизмат сафарига юбориш учун ташкилот раҳбари томонидан буйруқ чиқарилади ва хизмат сафари режа-топшириғи тасдиқланади (Низом 33-б.);

2) талаб қилиб олунгунча депозит ҳисобварағидан нақд хорижий валютани олиш учун ташкилотлар томонидан хизмат кўрсатувчи ваколатли банкларга қуйидаги ҳужжатлар (ёки улардан кўчирма) тақдим этилади:

● хизмат сафари харажатларини қоплаш учун маблағларни бериш ҳақида ариза;

● хизмат сафарига юбориладиган ходимларнинг фамилиялари, исми-шарифининг бош ҳарфлари, хизмат сафарига юбориладиган жой ва хизмат сафарининг муддати кўрсатилган ҳолда хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги буйруқ нусхаси;

● ташкилотнинг раҳбари ва бош бухгалтери (бухгалтери) томонидан тасдиқланган хорижий валютада олиниши лозим бўлган сумманинг ҳисоб-китоби;

● ташкилотнинг раҳбари томонидан тасдиқланган хизмат сафари режа-топшириғи;

● таклиф қилаётган томоннинг мазкур сафарни молиялаштириш шартлари (улар мавжуд бўлганда) кўрсатилган хатлари, факслари ва телексларининг нусхалари (Низом 36-б.);

3) бўнак ҳисоботида кўрсатиладиган барча харажатлар тегишли равишда расмийлаштирилган ҳужжатлар билан, шунингдек делегация раҳбари томонидан тасдиқланган бўлиши керак (Низом 45-б.). 

 

Татьяна ЛИМАРЕВА,
«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 469 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика