Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 29 / Жавоб берамиз

Ҳудуд кенгайтирилган бўлса…

 

Корхона кўргазма зали майдонини ўз кучи билан кенгайтиряпти. Шу муносабат билан деворларни суриш, электр таъминоти тизимини бузиш ва қайта монтаж қилиш, пол қўйиш, дераза ўрнатиш ва бошқа қурилиш ишлари амалга оширилди.

Кўргазма залининг майдонини кенгайтириш харажатлари бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилиши лозим? Булар корхона харажатлари бўладими ёки асосий воситаларнинг бошланғич қийматини оширувчи капитал қўйилмалар ҳисобланадими? 

 

– Асосий воситаларни қўшимча қуриш, қўшимча асбоб-ускуналар билан таъминлаш, реконструкция, модернизация қилиш, техник қайта қуроллантиришга харажатлар, улар тугатилганидан сўнг, агар улар натижасида АВ ишлатилишининг дастлаб қабул қилинган меъёрий кўрсаткичлари (фойдали хизмат муддати, қуввати, қўллаш сифати ва ҳ.к.) яхшиланса (ошса), бундай объектнинг бошланғич қийматини оширади (АВ томонидан 20.01.2004 йилда ­1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМСнинг 23-б.). Кўргазма залининг майдони кенгайтирилгандан кейин унинг сифат кўрсаткичлари ошган тақдирда, ушбу харажатлар АВнинг бошланғич қийматини оширади. Таъмирлаш чоғида улар капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётларда (0800), таъмирлашдан сўнг фойдаланишга топширилишидан олдин АВ таркибига ўтказилади.

Акс ҳолда бу жорий таъмирлаш бўлади. Кўргазма залини жорий таъмирлаш харажатлари 9410-«Сотиш харажатлари» счётида ҳисобга олинади (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги ­54-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 2.1.2.3-б.).

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 93 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика