Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 29 / Жавоб берамиз

Ҳисобга олишга ҳақли эмассиз

 

Корхона 2019 йилда тезкор-қидирув тадбирлари тизими учун ускунани импорт бўйича олиб келди. Божхонада 21.11.2006 йилдаги ПҚ-513-сон қарорга мувофиқ ҚҚС бўйича имтиёз берилган.

СКнинг 218-моддаси 3-бандига мувофиқ корхона 2019 йилда ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли бўлганми? 

 

Йўқ, корхона 2019 йилда Президентнинг Ўзбекистон Республикасининг телекоммуникация тармоқларида тезкор-қидирув ишларини амалга ошириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирларига доир қарорига мувофиқ (21.11.2006 йилдаги ПҚ-513-сон) божхонада тўланмаган ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли бўлмаган.

Қуйидаги ҳолатларда ҚҚСни ҳисобга олишингиз мумкин эди:

товарларни импорт қилишда бюджетга ҚҚС тўланган бўлса;

импорт қилинган товарлар бўйича бўш қолган маблағларни муайян мақсадларга йўналтириш шарти билан бюджетга ҚҚС тўлашдан озод қилиш тарзидаги имтиёз тақдим этилган бўлса (2007 йилги таҳрирдаги СКнинг 218-м. 1-қ. 3-б.).

Корхонангиз тезкор-қидирув тадбирлари тизими учун ускунани импорт қилишда ПҚ-513-сон қарорга мувофиқ ҚҚС бўйича имтиёзни қўллаган. Қарорнинг 7-бандида айтилишича, хорижий етказиб берувчилардан тезкор-қидирув ишлари тизими учун телекоммуникация операторлари ва техник воситаларни сертификатлаштириш бўйича махсус органлар томонидан харид қилинадиган техник воситалар импорти ДХХдан берилган уларнинг тезкор-қидирув тизимига тааллуқлилиги тўғрисидаги ёзма тасдиқнома мавжуд бўлганда божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод қилинади.

Қарорда бўшаган маблағларнинг мақсадли йўналтирилиши белгиланмаган, яъни имтиёз мақсадли ҳисобланмайди.

Прочитано: 115 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика