Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 29 / Мутахассис жавоб беради

Ўзбекистонликлар 2021 йил июлда қанча дам олишлари мумкин

 

Келаси ҳафтада ўзбекистонликлар 3 кун дам олишади – бу ҳақда Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ-6122-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Фармонида (10.05.2021 йилдаги ПФ-6222-сон) баён этилган.  

 

Иш кунлари: 17, 23 ва 24 июль. 19 июль – қисқа иш куни. Дам олиш кунлари: 18, 20, 21 ва 22 июль.

 

Тафсилотлар:

20 июль – Қурбон ҳайити байрами;

21 июль – 17 июль шанбадан кўчирилган дам олиш куни;

22 июль – 24 июль шанбадан кўчирилган дам олиш куни.

21 июль чоршанба ва 22 июль пайшанба – иш ҳафтаси туридан қатъи назар, барча ходимлар учун ишланмайдиган кунлар (ПФ-6122-сон Фармон 3-б.).

Умумий ишланмайдиган кунлар – 21 ва 22 июль – таътил кунлари ҳисоб-китобига киритилган бўлиши керак (МК 139-м.).

5 кунлик иш ҳафтасида июль учун иш вақти меъёри ўзгармайди, фақат иш ва дам олиш кунларининг ўрни алмашади.

6 кунлик иш ҳафтасида иш вақти меъёри 2 кунга қисқаради ва ­40-соатлик иш ҳафтасида: 24 иш куни ва 157 соатни ташкил этади.

Виктория БЕЗГИНА.

Прочитано: 541 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика