Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 29 / Солиқ солиш

ҚҚС ҳисобга олинади

 

ҚҚС тўловчиси бўлган корхонамиз юкларни омборга жойлаштириш ва сақлаш хизматларини кўрсатади. Келиб тушадиган юкларни жойлаштиришни тезлаштириш учун раҳбаримиз ўз кучимиз билан кўчма эстакада яратишга қарор қилди. Ушбу мақсад учун зарур материаллар харид қилинди, шунингдек, балансда мавжуд бўлган ТМЗлардан фойдаланилди. Ўз кучимиз билан монтаж ишлари амалга оширилгандан кейин эстакада асосий воситалар таркибига киритилди.

Корхона харид қилинган материаллар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиши мумкинми?

 

 

– Кўчма эстакада ҚҚС солинадиган фаолият учун фойдаланилади. ТМЗлар ушбу асосий воситани яратиш учун харид қилинган. Корхона ўз кучи билан кўчма эстакадани яратиш учун харид қилган материаллар бўйича ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли (СК 266-м. 1-қ.).

Корхона томонидан келгусида ўз асосий воситалари сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган активларни яратиш учун товарлар (хизматлар) сотиб олинганда сотувчи томонидан тақдим этилган ҚҚС суммасини ҳисобга олиш тўлиқ ҳажмда амалга оширилади (СК 266-м. 3-қ.). 

Прочитано: 43 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика