Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 06 / Хўжалик юритиш амалиётидан

Тақсимланмаган фойда қачон дивидендлар деб тан олинади

 

Корхона (МЧЖ) тақсимланмаган фойда ҳисобига устав фонди ва резерв капиталини кўпайтирмоқчи.

Бунда 2019 йилда солиқлар тўланадими?

 

2019 йилда тақсимланмаган фойда устав фондини кўпайтиришга йўналтирилганда дивидендлардан солиқ тўланади.

Муассислар тақсимланмаган фойдани устав фондини кўпайтиришга йўналтириш тўғрисида қарор қабул қилсалар, у фойда солиғи тўлаш зарур бўлган дивидендлар деб тан олинади (Солиқ кодексининг 22-моддаси).

Дивидендларга тўлов манбаида солиқ солинади (Солиқ кодексининг 156-моддаси).

Ўзбекистон Республикаси резидентларига дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадларга 5%лик ставкада солиқ солинади (Солиқ кодексининг 159-1-моддаси).

Ўзбекистон Республикаси норезидентининг Ўзбекистон Республикасидаги даромадлар манбаидан олинган дивидендлар тарзидаги даромадларига манбада чегирмаларсиз 10%лик ставка бўйича солиқ солинади (Солиқ кодексининг 182-моддаси).

Резерв капитали ЎзР қонунчилигида ёки таъсис ҳужжатларида унинг шакллантирилиши назарда тутилган корхоналар томонидан ташкил этилиши мумкин. Резерв капитали (фонди) ташкил этилиши 8520-«Резерв капитали (фонди)» счётининг кредити бўйича 8710-«Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)» счёти билан корреспонденцияда акс эттирилади (Йўриқноманинг 353-банди, АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 2-илова). Бунда тақсимланмаган фойданинг резерв капиталини ташкил этишга (кўпайтиришга) йўналтирилишига дивидендлар сифатида қаралмайди. Тегишинча, ушбу операция бўйича солиқ тўланмайди.

Корхона учун солиқ оқибатлари юзага келмайди, сабаби устав ва резерв фондига ҳиссаларга солиқ солиш объекти сифатида қаралмайди (Солиқ кодексининг 129, 355-моддалари).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 399 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика