Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 06 / Солиқ солиш

Ваколатхона – солиқ агенти

 

Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширмайдиган хорижий ваколатхоналар 2019 йилда қайси солиқларни қандай ставкаларда тўлайдилар?

 

Ваколатхона унда ишловчи ходимларга иш ҳақи ва бошқа турдаги даромадларни тўлаш қисмида солиқ агенти ҳисобланади.

Солиқ агентлари Солиқ кодексига мувофиқ зиммасига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш, солиқ тўловчидан ушлаб қолиш ҳамда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига ўтказиш мажбурияти юклатилган шахслардир (Солиқ кодексининг 13-моддаси).

ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва тўлаш мажбурияти даромад тўлаш манбаи (шу жумладан чет эл юридик шахсларининг ваколатхоналари) зиммасига юклатилади (Солиқ кодексининг 184-моддаси 1-қисми).

ЎзР норезидентлари бўлган ходимларнинг даромадларига, дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлар бундан мустасно, 12%лик ставкада ЖШДС солинади (Солиқ кодексининг 181-моддаси).

Бюджетга тўланиши лозим бўлган ЖШДС суммаси ЖШДС солинадиган даромадларнинг 0,1%и миқдорида ҳисоблаб чиқариладиган фуқароларнинг ШЖБПҲга ўтказиладиган мажбурий ойлик бадаллар суммасига камайтирилади (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорнинг 5-банди).

Жисмоний шахснинг – ЎзР норезидентининг Ўзбекистондаги даромадлар манбаидан меҳнат ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича олинган даромадларига, бошқа даромадларига (халқаро ташишларда транспорт хизматлари кўрсатишдан олинадиган даромадлар, дивидендлар ва фоизлар бундан мустасно) 20%лик ставкада ЖШДС солинади (Солиқ кодексининг 182-моддаси).

Ўзбекистонда фаолиятни ваколатхоналар орқали амалга оширувчи ЎзР норезидентлари 12%лик ставкада ЯИТни тўловчилар ҳисобланади (Солиқ кодексининг 305, ­308-1-моддалари).

Ваколатхона тадбиркорлик фаолиятини амалга оширмаслиги боис доимий муассаса ташкил этмайди, бошқа солиқлар ва ажратмаларни тўловчи ҳисобланмайди.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 383 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика