Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 06 / ҚҚС ҳақида

Мақсадсиз имтиёзларни ҳисобга оламиз

 

1. ЭИЗ иштирокчиси божхона тўловлари, ҚҚС, ер, мол-мулк, фойда солиқлари ва ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзларни баланс моддаларида қандай акс эттиради?

2. Корхона имтиёзни қўллаган бўлса, ТМБ импортида ҚҚСни ҳисобга олиш тартиби қандай?

 

1

ЭИЗ иштирокчилари қуйидагиларни тўлашдан озод қилинган:

● ер солиғи;

● фойда солиғи;

● юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ;

микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ЯСТ;

● ўзининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун четдан келтириладиган асбоб-ускуналар, хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар учун божхона тўловлари (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно);

● мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган ва лойиҳаларни амалга ошириш доирасида Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича четдан келтириладиган қурилиш материаллари учун божхона тўловлари (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно) (26.10.2016 йилдаги ­ПФ-4853-сон Фармоннинг 3-банди).

Берилган имтиёзлар – мақсадсиз. Мақсадли фойдаланилиши назарда тутилмаган имтиёзлар баланс моддаларида акс эттирилмайди. Улар балансдан ташқари 013-«Вақтинчалик солиқ ва божхона имтиёзлари» счётида ҳисобга олинади (АВ томонидан 2.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом).

Имтиёзли давр тугагач, «Вақтинчалик солиқ ва божхона имтиёзлари» балансдан ташқари счётининг дебети бўйича ҳисобга олинадиган бўшаган маблағлар суммаси бухгалтериянинг маълумотнома-ҳисоб-китоби асосида ушбу счёт кредитига ҳисобдан чиқарилади.

 

2

ЭИЗ иштирокчиси юқорида санаб ўтилган ТМБни импорт қилганда улар божхона тўловлари таркибида тўланадиган ҚҚСдан озод қилинади. ҚҚС бўйича мазкур имтиёз мақсадли ҳисобланмайди. ҚҚС бўйича имтиёз суммаси ҳисобда балансдан ташқари 013-«Вақтинчалик солиқ ва божхона имтиёзлари» счётида акс эттирилиши мумкин, бироқ ҚҚС бўйича ҳисобга қабул қилинмайди.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1055 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика