Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 06 / Солиқ солиш

ЯСТ: бошқа даромадлар бўйича имтиёз

 

Корхона тиббиёт буюмларини ишлаб чиқаради. Ишлаб чиқаришдан олинадиган тушум улуши умумий ҳажмнинг 60%идан ортиқни ташкил этади. Шу сабабли Президентнинг 20.04.2017 йилдаги ПҚ-2911-сон қарорига мувофиқ ЯСТ тўлашдан озод қилиш тарзидаги имтиёзни қўллаймиз.

Муассисларнинг қарорига кўра қўшиб олиш – бошқа корхона билан қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этиш амалга оширилди. Бухгалтерия ҳисоби маълумотларига кўра қўшиб олинган корхона даъво муддати 3 йилдан ортиқни ташкил этган валюта контрактлари бўйича кредиторлик қарзига эга. Муассислар йиғилиши баённомаси билан ушбу қарзни корхона фойдасига ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинди, бу ҳолда у бошқа даромадга эга бўлади.

2018 йилда тиббиёт буюмларининг реализация қилиш ҳажми 1 млрд сўмни, бошқа даромад суммаси 13 млрд сўмни ташкил этди. Бошқа даромад бажарилган ишлар ҳажмидан анча кўп.

Қарзни ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадга ЯСТ солмасликка ҳақлимизми?

 

– Ҳисобот даври якунлари бўйича тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришдан олинадиган тушум улуши умумий реализация ҳажмининг камида 60%ини ташкил этадиган шундай буюмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган ташкилотлар 2021 йилнинг 1 январига қадар:

- фойда солиғи;

- мол-мулк солиғи;

- микрофирмалар ҳамда кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови;

- Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинган (20.04.2017 йилдаги ПҚ-2911-сон қарорнинг 2-банди).

Тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришдан олинадиган тушум улуши умумий ҳажмнинг 60%идан ошиши боис корхона бошқа даромадларга, шу жумладан кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришдан олинадиган даромадларга нисбатан, шунингдек уларнинг миқдори тиббиёт буюмларини реализация қилишдан олинадиган тушумдан ошганда ЯСТ бўйича имтиёзни қўллашга ҳақли.

Мол-мулкни ижарага беришдан фоизлар, роялти, даромадлар олиш имконини берувчи мол-мулкни ва мулкий ҳуқуқларни бошқа шахсларга фойдаланишга бериш, шунингдек талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахснинг фойдасига воз кечишдан олинган даромадлар, агар ушбу даромадлар суммаси товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадларнинг умумий суммасидан ортиқ бўлса, хизматларни реализация қилишдан олинган даромадлар деб эътироф этилади (Солиқ кодексининг 130-моддаси).

Мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан олинадиган даромадларга нисбатан бундай норма назарда тутилмаган. Тегишинча, ҳисобот даври якунлари бўйича тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришдан олинадиган тушум улуши умумий реализация ҳажмининг камида 60%ини ташкил этса, кичик корхона бошқа даромадларга нисбатан имтиёзни қўллашга ҳақли.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1013 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика