Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 06 / Устуворликлар

Малакали бухгалтер – замон талаби

 

Ўзбекистон бухгалтерлар федерацияси (ЎБФ) ўз аъзоларининг навбатдаги ҳисобот умумий йиғилишини ўтказди. Унда 2018 йил якунлари муҳокама қилинди, ЎБФнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги, тафтиш комиссиясининг иши тўғрисидаги ҳисоботлар, шунингдек ЎБФнинг Иш режаси ва 2019 йилги бюджети тасдиқланди.

 


Федерациянинг жорий йилги Иш режасида белгиланган тадбирлар мазкур профессионал ташкилот миссиясига мувофиқ бухгалтер касбини ривожлантиришга ва мақомини оширишга кўмаклашиш, халқаро профессионал стандартларни жорий этиш ва қўллашга йўналтирилган.

Бугун Федерациянинг 66 нафар ҳақиқий ­аъзоси бор. Улар аъзоликнинг асосий талабларини бажарадилар, ҳар йили малака оширадилар.

Йиғилишда ЎБФ аъзоларига CIPA (Сертификатланган Халқаро Профессионал Бухгалтер) дастури бўйича сертификатлар топширилди. Сардор Ашуров ва Роман Абдуллаев CIPA дастури бўйича I даражали «Сертификатланган амалиётчи бухгалтер» халқаро сертификатлари соҳибига айландилар.

ЎБФ ўз фаолияти давомида бухгалтерларни сертификатлаш миллий дастури бўйича 53 нафар ва халқаро дастури бўйича эса 646 нафар мутахассис тайёрлади.

 

Ўз ахборотимиз.

Прочитано: 1132 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика