Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 06 / Хўжалик юритиш амалиётидан

АВни таъмирлаш харажатлари таннархни оширади

 

Акциядорлик жамияти импорт ускуна (экскаватор) етказиб берилиши учун шартнома тузди. Шартнома шартларига кўра унга кафолатли хизмат кўрсатиладиган давр – 1 йил. Фойдаланиш пайтида айрим деталлари ишдан чиқди. Етказиб берувчи нуқсонли эҳтиёт қисмлар ўрнига янгиларини текинга жўнатди. БЮДда ушбу деталларнинг қиймати кўрсатилган. Харажатлар таркиби тўғрисидаги низомга (1.5.1.2-банд) кўра, асосий ишлаб чиқариш воситаларини барча турда тузатишларни хўжалик юритувчи субъектнинг ўз кучи билан ўтказиш маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига киритилади.

Таъмирлаш учун эҳтиёт қисмлар қийматини ишлаб чиқариш таннархига киритиш керакми? Бу уни асоссиз ошириш бўлмайдими?

Ушбу вазият қандай проводкалар билан акс эттирилади?

 

– Одатда кафолатли таъмирлаш харажатларини сифатсиз маҳсулот жўнатган етказиб берувчи тўлайди. Харажат суммасини ҳам ўз ҳисобида акс эттиради.

Етказиб берувчи фақат алмаштириладиган эҳтиёт қисмларни жўнатган бўлса, сизнинг АЖ асосий воситани (импорт қилинган экскаватор) таъмирлаш харажатларини; таъмирлаш ишларини бажарувчи ишчиларнинг иш ҳақини, текинга олинган деталларни божхонадан ўтказиш харажатларини зиммасига олади.

Асосий ишлаб чиқариш воситаларини ишчи ҳолатда тутиб туришга оид харажатларингиз, шу жумладан жорий таъмирлашга харажатлар ишлаб чиқариш харажатларининг тегишли элементлари: моддий харажатлар, меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари ва бошқалар бўйича маҳсулот таннархига киритилади (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги ­54-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 1.5.1.2-банди). Счётларнинг ишчи режасига қўшимча балансдан ташқари 017-«Кафолатли таъмирлаш учун олинган материаллар» счётини киритиб, олинган деталларни БЮДда кўрсатилган нархда кирим қилиш мумкин. Таъмирлаш чоғида деталлардан фойдаланилишига қараб уларни далолатнома бўйича балансдан ташқари счётдан ҳисобдан чиқариш мумкин.

Божхонада расмийлаштириш ва корхонада таъмирлаш харажатларини харажатларнинг тегишли элементлари бўйича ишлаб чиқариш таннархига киритиш лозим.

 

Бухгалтерия проводкалари:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

БЮДга кўра кафолатли таъмирлаш учун эҳтиёт қисмлар олинди

 

017-«Кафолатли таъмирлаш учун олинган материаллар»

 

 

Божхона таомиллари, декларант хизматлари ҳақини тўлаш, ЯИТ тўлаш ва таъмирловчи ишчиларнинг иш ҳақини тўлаш ва бошқа харажатлар амалга оширилди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш»

6520-«Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар»

Таъмирланган ускунани фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси имзоланди

 

 

017-«Кафолатли таъмирлаш учун олинган материаллар»

 

Таъмирлаш чоғида демонтаж қилинган носоз деталлар эҳтимолий фойдаланиш нархида ёхуд темир-терсак сифатида кирим қилинди

 

1090-«Бошқа материаллар»

 

9390-«Бошқа операцион даромадлар»

 

 

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1137 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика