Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 06 / ҚҚС ҳақида

Дорихоначи учун имтиёзлар

 

Улгуржи ва чакана савдо корхоналари дори воситалари ва тиббиёт буюмларини реализация қилади.

Қонун ҳужжатларида дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан улгуржи ва чакана савдо қилиш соҳасида қандай солиқ имтиёзлари ва чекловлар назарда тутилган?

 

Протез-ортопедия буюмлари, ногиронлар учун мўлжалланган инвентарлар, дори воситалари, ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмларни реализация қилиш обороти ҚҚСдан озод қилинган (Солиқ кодексининг 208-моддаси 5, 13-бандлари). Дори воситаларини улгуржи ва чакана реализация қилишда бошқа турдаги товарлар бўйича имтиёзлар берилмаган.

Шунингдек қуйидагиларни импорт қилиш ҚҚСдан озод қилинган:

● дори воситалари, шу жумладан ветеринария дори воситалари;

● тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар;

● дори воситалари, шу жумладан ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринарияга мўлжалланган буюмлар ишлаб чиқариш учун қонун ҳужжатларида белгиланадиган рўйхат бўйича олиб кириладиган хом ашё.

Мазкур имтиёз олиб кирилаётган, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқарилаётган тайёр дори воситаларига, ветеринария дори воситаларига, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмларга нисбатан татбиқ этилмайди (Солиқ кодексининг 211-моддаси 6-банди).

Чекловлар: дори воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана реализация қилиш – лицензияланадиган фаолият тури (ВМнинг 12.05.2017 йилдаги 284-сон қарори). Улар дори воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомларга (ВМнинг 6.04.2017 йилдаги 185-сон қарорига 1, 2-иловалар) мувофиқ реализация қилинади.

Дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббиёт техникаси давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин уларни тиббий амалиётда қўллашга рухсат этилади.

Барча дори воситалари ва тиббиёт буюмлари чекланган савдо устамаларини қўллаган ҳолда (тартибга солинган нархда) реализация қилиниши, ижтимоий аҳамиятга эга бўлганлари эса – қатъий белгиланган нархда сотилиши шарт (31.10.2016 йилдаги ПҚ-2647-сон қарор).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 377 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика