Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 06 / Устуворликлар

Умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиш якка тартибдаги тадбиркорларга ҳам татбиқ этилади

 

2018 йил якунлари бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 1 млрд сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020–2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги қарорининг (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон) 8-бандига мувофиқ, 2019 йил 1 январдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтади.

Бунда товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 3 млрд сўмдан кам бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибидан фойдаланишлари мумкин.

Бундан ташқари, якка тартибдаги тадбиркорларнинг товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 100 млн сўмни ташкил этган, бироқ 1 млрд сўмдан ошмаган бўлса, улар ягона солиқ тўловини тўлашга ўтишлари керак.

 

ДСҚнинг жамоатчилик билан алоқалар ва
ҳуқуқий ахборот бўлими хабари асосида. 

 

Прочитано: 255 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика