Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 06 / Солиқ солиш

Мақом олиш учун асосий омил – ходимлар сони

 

Обороти 3 млрд сўмдан ортиқ бўлган корхона статистика маълумотларига кўра кичик корхоналар жумласига киради (КТЯДРдаги маълумотлар). У солиқ ҳисоботларини қандай топширсин: кичик корхона сифатидами ёки йирик корхона сифатидами?

 

– Корхонанинг кичик бизнесга мансублиги, илгаригидек, Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотларнинг таснифлагичига (ВМнинг 24.08.2016 йилдаги 275-сон қарорига 1-илова) мувофиқ белгиланади.

Кичик бизнес субъектлари ва бошқа субъектлар учун ҳисобот тақдим этишнинг ҳар хил даврийлиги ва муддатлари белгиланган. Йиллик оборотнинг 3 млрд сўмдан ошиши корхона энди кичик корхона ҳисобланмайди дегани эмас. Солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиришларга кўра, йиллик оборотга қараб қўлланиладиган солиқ солиш тизими: ЯСТ ёки умумбелгиланган солиқлар тўланиши аниқланади.

2018 йилда корхонанинг асосий фаолият тури бўйича ходимларнинг ўртача йиллик сони кичик корхона мезонларига мувофиқ келса, оборот миқдоридан қатъи назар, 2019 йилда ҳисоб-китобларни кичик бизнес субъекти сифатида топшириши керак (Солиқ кодексининг 22-моддаси).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 161 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика