Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 06 / Солиқ солиш

Норезидентлардан ЖШДС ушлаб қолиш

 

Корхона (МЧЖ КҚ) ускуна етказиб берилиши учун импорт контракт тузди. Ўрнатиш ва монтаж қилиш унинг қийматига киради. Корхона мазкур ишларни бажарган норезидентларга меҳмонхона хизматлари – 119 640 000 сўм ва овқатланиш ҳақи – 9 977 644 сўмни тўлади. Солиқ кодексининг 182-моддасига асосан даромад солиғига 20%лик ставкада солиқ ҳисобланди. Унинг тўланадиган суммаси – 25 923 528,8 сўм ((119 640 000 + 9 977 644) х 20%).

Норезидентларнинг даромадларига солиқни тўғри ҳисобладикми?

 

– Корхонангизнинг ишларни бажарган норезидент шахсларнинг яшаш ва овқатланиш харажатларини тўлаши уларнинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади (Солиқ кодексининг 168, 177-моддалари).

ЎзР норезидентларининг моддий наф тарзидаги даромадларига ­20%лик ставкада солиқ солинади (Солиқ кодексининг 182-моддаси).

Тўлов манбаида солиқ солишни солиқ агентлари солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкадан келиб чиқиб амалга оширадилар (Солиқ кодексининг 185-моддаси). Улар ҳисобланган ЖШДС суммасини ушлаб қолишлари шарт. Бошқача айтганда, норезидент жисмоний шахсларнинг яшаши ва овқатланиши учун тўланган сумма солиқ солинадиган сумманинг 80%ини ташкил этади. Қолган 20%и – ЖШДС суммаси.

Тегишинча, сизнинг ҳолатда солиқ солинадиган даромад миқдори 162 022 055 сўмга, ЖШДС – 32 404 411 сўмга, солиқни чегирган ҳолда олинган даромад эса 129 617 644 сўмга (119 640 000 + 9 977 644) тенг.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

Прочитано: 1039 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика