Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 06 / Солиқ солиш

Нотурар жой учун ер солиғи

 

Фирма 4 қаватли турар жойнинг 1-қаватида майдони 0,0144 гектардан иборат офисга эга.

4 қаватли турар жойдаги нотурар жой бўйича ер солиғи қандай ҳисобланади? Майдон солиқ ставкасига кўпайтирилиб, 4 га бўлинадими?

 

– Бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулкнинг бир қисмига мулк ҳуқуқи янги мулкдорга ўтган тақдирда, унга ер участкасининг бинонинг, иншоотнинг ёки бошқа кўчмас мулкнинг улушига мутаносиб бўлган қисмига эгалик қилиш ва ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтади (ФКнинг 482-моддаси; ЕКнинг 22-моддаси).

Юридик шахслар мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиладиган ер участкалари учун ер солиғи тўлайдилар. Ер солиғини тўлаш мажбуриятлари ушбу ҳуқуқлар вужудга келган пайтдан бошлаб юзага келади (Солиқ кодексининг 278-моддаси).

Кўп қаватли уйларга келсак, нотурар жой мулкдорининг ер участкаси ҳажми бино эгаллаган майдондан келиб чиқиб, хона умумий майдонининг бинодаги барча хоналар (квартиралар) умумий майдонига нисбатини инобатга олган ҳолда ҳисобланади. Бино жойлашган ва туташ ҳудуднинг (мавжуд бўлган ҳолатда) ер участкаси майдони ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларда кўрсатилади.

Йиллик солиқ суммаси ер участкаси жойлашган жойни (зонани) ҳисобга олган ҳолда солиқ солинадиган майдонни ер солиғи ставкасига кўпайтириш йўли билан аниқланади (Солиқ кодексининг ­285-моддаси). 2019 йилда Тошкент учун ер солиғи ставкалари Президентнинг 26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорига ­16-илованинг ­5-жадвалида белгиланган.

Ер участкаси чегаралари ва ҳажми кўрсатилган унга бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларга (кадастр) эга бўлган ер солиғи тўловчилар мазкур участка бўйича ер участкаси жойлашган ердаги солиқ органларида 10 кун ичида ҳисобга қўйилишлари керак (Солиқ кодексининг 80-моддаси 6-қисми, 81-моддаси 1-қисми). Тегишинча, 2019 йил 1 январдан ер солиғи тўловчисига айланган корхона 2019 йил 10 январгача солиқ органларида ҳисобга қўйиш тўғрисида ариза бериши керак эди.

Ер солиғи ҳисоб-китоби ер участкаси жойлашган ердаги солиқ органларига жорий йилнинг 10 январигача тақдим этилади. Ҳисоб-китобни белгиланган бланкада тўлдириш зарур (8-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 6720 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2020-02-18 11:50:56, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика