Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 06 / Солиқ солиш

УКга ҳиссалар бўйича қарз ҳисобини юритиш

 

Хорижий корхона (МЧЖ) 150 минг АҚШ доллари миқдоридаги устав капитали билан 7.07.2018 йилда рўйхатдан ўтказилган. Муассис УКга бадалнинг фақат бир қисмини киритган.

1. Корхона УКнинг киритилмаган қисми бўйича муассиснинг дебиторлик қарзини қайта баҳолаши шартми?

2. Муассиснинг қарзини ЎзР сўмига айлантириш керакми?

3. Ушбу операцияда қандай бухгалтерия проводкалари қайд этилиши лозим?

 

1

Ўзбекистон ҳудудида жамиятларнинг устав капиталига қўйиладиган минимал талаблар фақат миллий валютада белгиланади (2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон Фармоннинг 3-банди). Шу муносабат билан ВМнинг 9.10.2017 йилдаги 810-сон қарори билан Тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар устав фондининг энг кам миқдорига қўйиладиган талабларга (ВМнинг 9.02.2017 йилдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Низомга 11-илова) тегишли ўзгартиришлар киритилган. Масалан, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхонада энг кам устав фонди – 600 млн сўм.

Яъни 2017 йил октябрдан юридик шахсларнинг УФ ЎзР сўмида рўйхатдан ўтказилиши керак. Таъсис этилган корхонадаги УФнинг бухгалтерия ҳисоби ҳам ЎзР сўмида юритилиши керак.

 

22-сон БҲМС «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби»нинг (АВ томонидан 21.05.2004 йилда 1364-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 2018 йил 20 ноябрдан амалда бўлган таҳриридаги устав капиталини шакллантиришда курс фарқи ҳисобини юритиш тартибини белгиловчи ­25-банд ўз кучини йўқотди. 22-сон БҲМСнинг 23-бандида эса қуйидагилар аниқ қайд этилган: «Таъсисчиларнинг устав капиталига киритган чет эл валютасидаги улушлари бухгалтерия ҳисоби улушни киритиш санасидаги МБнинг курси бўйича амалга оширилади».

 

! ХУЛОСА: УКга ҳиссалар ва ҳиссалар бўйича қарзлар қайта баҳоланмайди, сабаби уларнинг ҳисоби ЎзР сўмида юритилади.

 

2

Таъсисчиларнинг устав капиталига улушини чет эл валютасида киритиши бухгалтерия ҳисоби улушни киритиш санасидаги Марказий банкнинг курси бўйича амалга оширилади (22-сон БҲМСнинг 23-банди). Корхонангизда УК ва ҳиссалар бўйича қарз ҳисоби ҳанузгача сўмга ўтказилмаган бўлса – уни ўтказиш зарур. Бухгалтерия ҳисоби мақсадлари учун сўмга қайта ҳисоблаш чет эл валютасидаги операция амалга оширилган санадаги МБ курси бўйича амалга оширилади. Кўрсатилган операцияларни амалга ошириш саналари 22-сон БҲМСга иловада келтирилган:

Чет эл валютасидаги операция

 

Чет эл валютасида операция амалга оширилган сана деб ҳисобланади

 

Устав капиталига ҳиссалар бўйича муассисларнинг қарзи юзага келиши

 

Юридик шахс мақоми олинган сана

 

Устав капитали шаклланиши (кўпайтирилиши)

 

Муассисларнинг ҳиссалари устав капиталига киритилган сана

 

 

Хўжалик юритувчи субъект, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона устав капиталининг миқдорлари ва муассислари (иштирокчилари) улушларининг нисбати қайта баҳоланмайди (22-сон БҲМСнинг 16-банди «б» кичик банди).

 

3

Таъсис шартномасида УКга бадаллар валютада киритилиши, валютадаги ҳиссалар суммасидан улушлар ҳисобланиши кўрсатилган бўлса, бухгалтерия проводкалари қуйидагича бўлади:

Сана

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Асос бўлувчи ҳужжат

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Сумма (млн сўмда)

 

Эквивалент (АҚШ долларида)

 

дебет

 

кредит

 

07.07.2018 йил

 

Устав капиталининг рўйхатдан ўтказилиши

 

Таъсис ҳужжатлари

 

4610-«Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи»

 

8330-«Пай ва улушлар»

 

1 167,5

 

150 000

 

12.12.2018 йил

 

УКни шакллантириш ҳисобига муассисдан валютадаги пул маблағлари келиб тушди

 

Банк кўчирмаси

 

5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»

 

4610-«Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи»

 

415,6

 

50 000

 

10.01.2019 йил

 

УКни шакллантиришни якунлаш учун муассисдан валютадаги пул маблағлари келиб тушди

 

Банк кўчирмаси

 

5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»

 

4610-«Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи»

 

751,9

 

100 000

 

6690-«УКни шакллантиришда юзага келган таъсисчиларга қарз»*

 

81,8

 

 

 


*Валюта курслари ўзгариши ҳисобига ҳисса киритиш якунлари бўйича корхонанинг муассис (муассислар) олдидаги 81,8 минг сўмлик суммадаги кредиторлик қарзи юзага келади. Амалдаги Счётлар режасида ушбу мақсадлар учун махсус счёт йўқ. Бунда 6630-счётдан фойдаланиш мумкин, бироқ у бошқа мақсадлар – УФдаги ўзгаришлар давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар муассиснинг ҳиссаларини акс эттириш учун назарда тутилган. Ёхуд 6690-«УКни шакллантиришда юзага келган таъсисчиларга қарз» қўшимча счётини очиш мумкин. Корхона бу суммани:

- ёки муассисга сўмда қайтариши;

- ёки 3 йилдан кейин ўзининг бошқа даромадига киритиши (Солиқ кодексининг 132-моддаси 7-банди);

- ёки муассис қарз суммасидан воз кечганда дарҳол бошқа даромадга киритиши шарт.

 

УКни шакллантириш бўйича операциялар ҳисобини юритиш усулини корхонанинг ҳисоб сиёсатида акс эттиришни тавсия қиламиз.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1076 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика