Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 06 / Солиқ солиш

ҚҚС тўлашга ихтиёрий равишда ўтиш муддатлари ҳақида

 

Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллаётган солиқ тўловчилар томонидан ихтиёрий равишда ҚҚСни тўлашга ўтиш масалалари юзасидан тушаётган саволлар ва таклифларни инобатга олиб, Давлат солиқ қўмитаси ўз сайтида (soliq.uz) расмий ахборот жойлаштирди.

 

Унга кўра, қуйидаги солиқларни тўлашга ихтиёрий равишда ўтиш юзасидан билдиришларни тақдим этиш муддатлари 2019 йил 10 апрелгача бўлган муддатга ўзгартирилди:

 ЯСТ ва ЯЕС тўловчилар томонидан ҚҚС тўлашга. Улар фақат умумбелгиланган тартибда (20%лик ставка бўйича ва ҳисобга олиш механизмини қўллаган ҳолда) ДСИга билдириш тақдим этган ойдан кейинги ойнинг бошидан ҚҚС тўлашлари мумкин. Мазкур солиқ тўловчилар учун ЯСТ суммасини бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасига, лекин ЯСТ суммасининг ­50%идан кўп бўлмаган миқдорга камайтириш тартиби сақланиб қолади. Ушбу тартиб ЯЕС тўловчиларига нисбатан татбиқ этилмайди;

ЯСТ тўловчилар томонидан умумбелгиланган солиқларни тўлашга. Улар умумбелгиланган солиқлар, шу жумладан ҚҚСни умумий тартибда, ДСИга билдириш тақдим этган ойдан кейинги ойнинг бошидан тўлашлари мумкин. Бироқ бу тартиб мол-мулкни ижарага берувчи хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Эслатиб ўтамиз, Солиқ кодексида қуйидаги солиқларни тўлашга ихтиёрий равишда ўтиш юзасидан билдириш тақдим этишнинг бошқа муддатлари белгиланган:

● ЯСТ тўловчилар томонидан ҚҚС тўлашга – ҳисобот даври бошланишидан камида бир ой олдин;

● умумбелгиланган солиқларни тўлашга – ҳисобот даврининг бошидан бошлаб 10 кун ичида.

Ахборотда қайд этилишича, ДСИ раҳбарлари ҚҚСни ҳисоблаб чиқаришнинг соддалаштирилган тартибини (фаолият турига қараб пасайтирилган ставкалар бўйича ва ҳисобга олишни қўлламай) танлаган солиқ тўловчиларга ҚҚСни ҳисоб-китоб қилишнинг умумбелгиланган тартибининг афзалликларини тушунтиришлари лозим.

 

Манба: buxgalter.uz

 

Прочитано: 1252 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика