Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 06 / Божхона

Сертификат бўйича преференциялар

 

Жисмоний шахс сифатида сотиш учун косметика маҳсулотларини олиб кирмоқчиман.

Уни импорт қилишда якка тартибдаги тадбиркорлар учун имтиёзлар назарда тутилганми? Божхонада расмийлаштираётганда қандай тўловлар тўланади? Жисмоний шахс сифатида 20% миқдорида йиғим тўлашим керакми?

Н.Курдюмова.

 

Якка тартибдаги тадбиркор косметика маҳсулотларини олиб кириши чоғида қўлланиладиган махсус имтиёзлар назарда тутилмаган. Бироқ шуни билиш лозимки, Ўзбекистон Эркин савдо режимини назарда тутувчи битимлар имзоланган эркин савдо зонасини ташкил этиш тўғрисидаги битимга аъзо давлатлар рўйхатига (АВ томонидан 8.04.1998 йилда 429-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ МДҲ мамлакатларида ишлаб чиқарилган товарлар учун преференцияларни қўллайди.

Эркин савдо зонаси мақомига асосан улар деярли бож тўламасдан олиб кирилади, айрим ушланмалар бундан мустасно. Бунда товарларнинг келиб чиқиши товарларга илова қилинадиган ҳужжатлардаги билвосита аломатлар (маҳсулот ва ўрамдаги маркировка, тайёрланган мамлакат кўрсатилган контракт, контракт маълумотларининг бир хиллиги) орқали эмас, балки Битим аъзоси бўлган келиб чиқиш мамлакатининг ваколатли органи томонидан берилган СТ-1 келиб чиқиш сертификатидаги товар ҳақидаги маълумотлар бўйича назорат қилинади.

Мамлакатимиз Энг яхши қулайлик режими тақдим этиладиган савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар имзоланган мамлакатлар рўйхатида (АВ томонидан 8.04.1998 йилда 426-сон билан рўйхатдан ўтказилган) кўрсатилган давлатларнинг товарларига преференциялар ҳам тақдим этади. Ушбу мамлакатлардан олиб кирилаётган товарнинг келиб чиқиши ҳақида «А» шаклидаги сертификат тақдим этилган бўлса, божхона божи 100% миқдорида ундирилади.

Шу сабабли келиб чиқиш сертификатининг мавжудлиги аввало ўзингизга наф келтиради, сабаби божхона божи ставкаси, демак, давлат бюджетига сиз тўлайдиган сумма товар келиб чиққан мамлакатга боғлиқ.

Товарнинг келиб чиқиш сертификатини тақдим этмаслик товар чиқарилишини рад этиш учун асос бўлмайди. Бироқ у тақдим этилмаганда божхона тўловлари ЎзР божхона тарифининг энг юқори ставкаларида ундирилади. Башарти божхонада расмийлаштирилган кундан бошлаб бир йилдан кечиктирмай товарнинг келиб чиқиши тўғрисида зарур сертификат олинса, преференция режими қўлланилади.

 

Божхона тўловлари

Товарларни тижорат мақсадларини кўзлаб олиб киришда қуйидаги божхона тўловлари тўланади (БКнинг 289-моддаси):

1) Президентнинг 29.06.2018 йилдаги ­ПҚ-3818-сон қарорига 1-иловага мувофиқ импорт божхона божи;

2) ПҚ-3818-сон қарорга 2-иловага мувофиқ ставкалар бўйича акциз солиғи (товар акцизланадиган товар ҳисобланса);

3) Солиқ кодексига мувофиқ 20% миқдорида ҚҚС;

4) ВМнинг 30.04.1999 йилдаги 204-сон қарорига иловага мувофиқ божхона расмийлаштируви учун йиғим – товар божхона қийматининг 0,2%и, бироқ 25 АҚШ долларидан кам ва 3 000 АҚШ долларидан кўп эмас.

Айни пайтда жисмоний шахслардан ноозиқ-овқат истеъмол товарлари импортига 20% миқдорида йиғим ундирилмаяпти (ВМнинг 26.03.2018 йилдаги 235-сон қарорига 2-илованинг 4-банди).

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

 

Прочитано: 100 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика