Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 06 / Божхона

Немисча олиб кириш

 

Германияда ўтказиладиган халқаро кўргазмага отланаяпмиз. Ўзимиз билан сувенирлар, шу жумладан ўзбек коньяги ва виноларини олиб бормоқчимиз.

Бу мамлакатга алкоголли маҳсулотларни олиб кириш мумкинми? Самолётдаги йўловчилар олиб кириши учун яна нималар тақиқланмаган?

А.Норбоев.

 

– Агар товарлар фақат шахсий фойдаланиш учун ёки совға сифатида тақдим этишга (тижорат мақсадида эмас) мўлжалланган бўлса, Германияга қуйидагиларни бож тўламай олиб кириш мумкин.

Алкоголли маҳсулотлар (17 ёшдан ошган шахслар учун) – таркибидаги спирт 22%дан ортиқ бўлган 1 л алкоголь, ёки таркибидаги спирт 80% ва ундан ортиқ бўлган этил спирти асосида тайёрланган денатурланмаган алкоголли ичимликлар; ёхуд вино ёки спирт, таффия (ромнинг бошқача номланиши), саке (гуручдан тайёрланган ароқ) ёки таркибидаги спирт 22% ва ундан кам бўлган шунга ўхшаш ичимликлар асосида тайёрланган 2 л алкоголли ичимликлар; 2 л вижиллаб турадиган вино ёки наливкалар, ёки ушбу алкоголли товарларнинг тегишли пропорциялардаги тўплами. Шунингдек 2 л вижиллаб турмайдиган винолар.

Тамаки маҳсулотлари (17 ёшдан ошган шахслар учун) – 200 та сигарета (1 блок) ёки 100 та кичкина сигаралар, ёхуд 50 та сигара, ёки 250 г бурунаки тамаки, ёки ушбу буюмларнинг тегишли пропорциялардаги тўплами.

Қаҳва (15 ёшдан ошган шахслар учун) – 500 г қаҳва ёки 200 г қаҳва экстракти, қаҳва эссенциялари ёхуд қаҳвадан тайёрланган концентратлар ёки бундай экстрактлар, эссенциялар ва концентратлар асосида ёки қаҳва асосида тайёрланган маҳсулотлар.

Атир ва пардоз суви – тегишинча 50 мл ва 0,25 л.

Дори-дармонларни саёҳат қилувчи шахснинг ўз эҳтиёжларига мос ҳажмда олиб кириш мумкин.

Бошқа товарларни умумий қиймати 175 евродан ошмайдиган ҳажмда олиб киришга рухсат этилади, олтиндан ясалган накладкалар қотишмалари ва олтиндан ясалган накладкалар бундан мустасно. Бунда Польша ёки Чехиядан ер усти ёки сув орқали олиб кирилган товарлар қиймати 125 евродан ошмаслиги керак.

 

Маълумот учун. Шахсий фойдаланиш учун 125 г дан ортиқ бўлмаган осётр балиқлари увулдириғини олиб кирувчи шахслар уни олиб кириш ва олиб чиқиш чоғида махсус рухсатнома тақдим этмайдилар.

 

Ушбу чекловлар фақат Германия билан Европа Иттифоқига кирмайдиган давлатлар ўртасида амал қилади. ЕИ ичида божхона ва чегара назорати бекор қилинганлиги сабабли бошқа қоидалар амал қилади. Европа Иттифоқи ҳудудига кираётган шахслар ҳайвонларнинг озиқ-овқат маҳсулотларини (шунингдек қушларнинг ишлов берилмаган патлари ва бошқа овланган ўлжаларни) олиб кириши тақиқланади.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

 

Прочитано: 258 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика