Norma.uz
Публикации
16.08.2019 Участка нозирига шикоят қилинг
Кўп қаватли уйда яшайман. Уйимизнинг биринчи қавати нотурар жой ҳисобланади. Унда қандолатчилик цехи, озиқ-овқат дўкони, бильярд клуби, тикувчилик цехи жойлашган. Бильярд клубининг ишлаш тартиби тун бўйи тинчлик бермаяпти: қичқириқлар, ҳақоратлашлар ва ҳ.к. Бильярд клубининг фаолияти қайси қонун ҳужжатлари билан тартибга солинишини айтсангиз.
далее...»»
16.08.2019 Бошқа шартнома керак
Ходим ФҲШ бўйича ишга қабул қилинди. У Хоразмда яшайди ва ишлайди (офис Тошкентда жойлашган). Ходим ҳисоботларни топшириш учун Тошкентга келади ва йўл харажатларини (Хоразм–Тошкент–Хоразм, темир йўл) компенсациялашни сўраяпти. Бундай қилиш мумкинми? Компенсация 100% миқдорида тўланадими?
далее...»»
16.08.2019 Экспорт 75 фоиздан ошмайди
Корхонамиз донни импорт қилди, кейин у ун ва бошқа дон маҳсулотларига қайта ишланди. Тайёрланган унни экспорт қилишимиз мумкинми?
далее...»»
16.08.2019 Дори қутисининг ўзи етарли
Қурилиш майдонида тиббиёт пунктини ташкил этиш шартми? Агар шарт бўлмаса, нима қилиш керак?
далее...»»
16.08.2019 Ўқув ролиги – лицензиясиз
Ташкилотимиз кираверишда пешайвони бўлган пардоз анжомлари билан савдо қилувчи дўконга эга. Дўконнинг кириш қисмига экран ўрнатиш ва пардоз қилиш бўйича ўқув видеосини намойиш этиш режалаштирилмоқда. Ўқув роликларини намойиш этишга рухсатнома олиш керакми?
далее...»»
16.08.2019 Рухсат гувоҳномаси ҳаммада бўлиши шарт эмас
Маҳаллий ишлаб чиқарилган алкоголли маҳсулотларни рухсатнома ҳужжатларисиз дўконда сотиш мумкинми?
далее...»»
16.08.2019 Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.
далее...»»
16.08.2019 Рекламага доир қонунчилик замонга ҳамоҳанг бўлади
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан «Реклама соҳасидаги миллий қонунчиликни такомиллаштиришнинг долзарб масалалари» мавзуида давра суҳбати ўтказилди.
далее...»»
16.08.2019 «Тўқима имтиёз»дан фойдаланиб...
Маълумки, юртимиз иқтисодиётини янада ривожлантириш мақсадида тадбиркорлик субъектларига божхона тўловларидан турли имтиёзлар қўлланилиб келинмоқда. Аммо гуручнинг орасида сув ичишни касб қилган айрим сохта тадбиркорлар берилаётган имтиёзларни «ўзлаштириб» олишга уриниб кўрмоқчи бўладилар.
далее...»»
16.08.2019 Божхоначи муомалани билиши шарт(ми)?
Бугун ахборот технологиялари тараққий этиб, божхона тизими электрон хизмат турларини кенг қўллаётганига қарамай, соҳада инсон омили сақланиб қолаётган ўринлар ҳали бор. Масалан, божхона постларида кишилар божхоначилар билан бевосита мулоқотга киришади.
далее...»»
16.08.2019 Автомобилни вақтинча олиб кириш
Грузияда ишончнома бўйича расмийлаштирилган машинани Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш учун қандай ҳужжатлар ва қоидаларга амал қилиш керак? Қонунчиликни бузмасдан мамлакат ичкарисига кириш учун нималар зарур?
далее...»»
16.08.2019 Савдо устамаси бўйича ҚҚС
ҚҚС тўлайдиган чакана савдо корхонаси сотиш баҳоси бўйича товарлар ҳисобини юритади. Сотиб олинган ва ҳисобга қабул қилинган товарлар қиймати 2980-«Савдо устамаси» счётида акс эттириладиган устама суммасига оширилади. 2980-счётда ҚҚС суммаси ҳисобга олинадими? ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда сотиш баҳоси бўйича товарларни кирим қилиш ва сотиш қайси бухгалтерия проводкалари билан расмийлаштирилади?
далее...»»
16.08.2019 Қўшилган қиймат солиғи ҳақида нималарни билиш лозим
Экспертларимиз бухгалтерларга ёрдам сифатида ҚҚСни ҳисоблаш қоидаларини, уни ҳисоблаб чиқариш, ҳисоб ва ҳисоботда акс эттириш билан боғлиқ мураккаб масалаларни мисоллар ёрдамида тушунтиришда давом этадилар.
далее...»»
16.08.2019 Солиқ тўловчининг тақвими
2019 ЙИЛ СЕНТЯБРЬ
далее...»»
16.08.2019 Инвентарлашни қоидалар бўйича ўтказамиз
Инвентарлашда шакллар тўлдирилади, хусусан: 1) Қимматликларни инвентарлаш тўғри ўтказилганлигининг назорат текшируви далолатномаси (19-сон БҲМСга ¬3-илова); 2) Товар-моддий бойликларни инвентарлаш рўйхати (19-сон БҲМСга 8-илова); 3) Товар-моддий бойликларнинг инвентарлаш натижаларини солиштириш қайдномаси (19-сон БҲМСга 18-илова). Мазкур ҳужжатлар орасидаги фарқлар нимада ва улар инвентарлашнинг қайси босқичида тўлдирилади?
далее...»»
16.08.2019 Бошқа шахсга бериш шартномаси ва ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиринг
Компания автомобилни (асосий восита) сотди. Харидор ҳисоб-маълумотномада етказиб бериш суммасини ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда кўрсатишни талаб қилмоқда. Ҳар икки корхона ҚҚС тўловчиси ҳисобланади. Автомобиль сотилганда ДЙҲХХга тақдим этиладиган ҳисоб-маълумотномада ҚҚС суммасини кўрсатиш керакми?
далее...»»
16.08.2019 Реэкспортда ҚҚС
Компаниямиз 1.01.2019 йилдан умумбелгиланган солиқларни тўлайди, ҚҚС – 20%. Фаолият тури – экин маҳсулотларининг уруғларини улгуржи сотиш. 2017 йилда уруғликларни етказиб беришга импорт шартномасини туздик. Товар ўз вақтида етказиб берилди, лекин харидорларга сотиб бўлингандан кейин унинг сифатсизлиги маълум бўлди. Компания раҳбарияти товарни қайтариш – етказиб берувчига реэкспорт қилишга қарор қилди. Товарнинг қолдиқлари, шу жумладан ушбу контракт доирасида қолдиқлари бўйича ҚҚС ҳисобга киритилди. Илгари ТМЗ қолдиқлари бўйича ҳисобга киритилган ҚҚСни қандай қилиб ҳисобдан чиқариш мумкин?
далее...»»
16.08.2019 Чегирилмайдиган харажатлар
Фойда солиғини ҳисоб-китоб қилиш чоғида никоҳдан ўтиш муносабати билан ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун берилган моддий ёрдам чегирилмайдиган харажатга киритиладими?
далее...»»
16.08.2019 Китоб маҳсулотлари бўйича ҚҚСга оид имтиёз
«А» матбаа корхонаси Халқ таълими вазирлигидан мактаблар учун дарсликларни тайёрлашга буюртма олди. Буюртмани тезлаштириш мақсадида «А» корхонаси ушбу дарсликларнинг ички саҳифаларини босиш учун «Б» корхонаси билан шартнома тузди. «Б» корхонаси ҚҚС тўлашдан озод этиладими?
далее...»»
16.08.2019 Бар – умумий овқатланиш корхонаси
ЯСТ тўлайдиган корхонамиз бар очаяпти. Мижозларга тамакисиз хушбўй ҳидли кальян ва таомларсиз салқин ичимликлар берилади. Ушбу фаолият тури тармоқнинг қайси тоифасига киради? Ташкилот қайси ставкада ЯСТ тўлаши лозим?
далее...»»
Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика