ТМЗ ҚОЛДИҚЛАРИ ВА УЗОҚ МУДДАТЛИ АКТИВЛАРГА ДОИР
Солиқ тўловчилар ҚҚС тўловчилар тоифасига ёки соддалаштирилган ҚҚСдан ҚҚС ҳисоб-китобининг умумий тартибига ўтиш чоғида, шунингдек ҚҚС тўлашдан озод этиш бекор қилинганда ТМЗ қолдиқлари ва узоқ муддатли активлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли. Амалиётда буни қандай бажариш ҳақида Молия вазирлигининг Билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚОБИЛОВ тушунтириш беради.
ҚҚС тўловчилар тоифасига ёки СҚҚСдан ҚҚС ҳисоб-китобининг умумий тартибига ўтаётганда, шунингдек ҚҚС тўлашдан озод этиш бекор қилинганда 2020 йил 1 январга бўлган ҳолатда ТМЗ қолдиқлари, шунингдек узоқ муддатли активлар бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олинг. Бунда СКнинг 266-моддасида белгиланган ҳисобга олиш шартларига риоя қилиш лозим. Агар ТМЗ ва узоқ муддатли активлар кўрсатилган талабларга мувофиқ келмаса, улар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш мумкин эмас (СК 267-моддаси).
ТМЗ деганда 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар»нинг 5-бандида белгилаган моддий активлар, шу жумладан тугалланмаган ишлаб чиқариш тушунилади (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган).
21-сон БҲМС «Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»га 2-илованинг 1-қисмида кўрсатилган активлар узоқ муддатли активлар ҳисобланади (АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган):
● 0100-гуруҳ счётларида ҳисобга олинувчи асосий воситалар;
● молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар (0300);
● номоддий активлар (0400);
● ўрнатиладиган асбоб-ускуналар (0700);
● капитал қўйилмалар (0800).
2020 йил 1 январга бўлган ҳолатда ТМЗ қолдиқлари ва узоқ муддатли активлар бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олиш инвентарлаш маълумотлари асосида амалга оширилади.
ТМЗ қолдиқлари ва узоқ муддатли активлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш чоғида ҚҚС товарларни (хизматларни) етказиб берувчилар товарларни юклаб жўнатишга (хизматлар кўрсатишга) доир ҳужжатларда кўрсатган ставкаларда ҳисоблаб чиқарилади.
МИСОЛ. Инвентарлаш маълумотларига кўра ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаларини аниқлаш
2020 йил 1 январга бўлган ҳолатда инвентарлаш натижаларига кўра қуйидагилар аниқланган:
● омборда ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 100 млн сўмлик товарлар мавжуд, шу жумладан охирги 12 ойда (2019 йил 1 январдан 31 декабргача) сотиб олинганлари – 80 млн сўмлик, шундан 20%лик ҚҚС ставкаси бўйича – 23,4 млн сўмлик, 15% – 46 млн сўмлик, 6% – 10,6 млн сўмлик;
● омборда таннархи 100 млн сўмни ташкил этадиган тайёр маҳсулотлар турибди. 2019 йилда ҚҚС билан сотиб олинган ва ушбу таннархга киритилган товарлар ва хизматлар 80 млн сўмни ташкил этади, ш.ж. 20%лик ставка бўйича – 29,4 млн сўмлик, 15% – 50,6 млн сўмлик;
● АВ қолдиқ қиймати 200 млн сўмни ташкил этади, шу жумладан 2019 йилда 20% ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда сотиб олинганлари – 171 млн сўм;
● қурилиши тугалланмаган объект қиймати 500 млн сўмни ташкил этади, шу жумладан 2019 йилда ҚҚС билан сотиб олинган ва ушбу қийматга киритилган товарлар ва хизматлар 200 млн сўм, шундан 20%лик ҚҚС тавкаси бўйича – 108 млн сўмлик, 15% – 92 млн сўмлик.
Корхона 2020 йил 1 январга бўлган ҳолатда ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаларини аниқлаш чоғида қуйидагиларни инобатга олиши керак:
● товарлар қолдиқлари қийматига киритилган ҚҚС суммаси – 10,5 млн сўмни (23,4 / 120 х 20 + 46 / 115 х 15 + 10,6 / 106 х 6);
● тайёр маҳсулот қолдиқлари таннархида ҳисобга олинган товарлар ва хизматлар бўйича ҚҚС суммаси – 11,5 млн сўмни (29,4 / 120 х 20 + 50,6 / 115 х 15);
● АВ қолдиқ қийматига тўғри келадиган ҚҚС суммаси – 28,5 млн сўмни (171 / 120 х 20);
● қурилиши тугалланмаган объект қийматига киритилган товарлар ва хизматлар бўйича ҚҚС суммаси – 30 млн сўмни (108 / 120 х 20 + 92 / 115 х 15).
Бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар амалга оширилган:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма, млн сўмда |
Счётлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
||
Товарлар қолдиқлари қийматидан чегирилган ҚҚС суммаси акс эттирилди
|
10,5
|
4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»
|
2910-«Омбордаги товарлар»
|
АВ қийматидан чегирилган ҚҚС суммаси акс эттирилди
|
28,5
|
4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»
|
0100-«Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар»
|
Тайёр маҳсулот қолдиқлари таннархида ҳисобга олинган, товарлар ва хизматлар қийматига тўғри келадиган ҚҚС суммаси акс эттирилди
|
11,5
|
4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»
|
2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»
|
Қурилиши тугалланмаган объект қийматида ҳисобга олинган, товарлар ва хизматлар қийматига тўғри келадиган ҚҚС суммаси акс эттирилди
|
30
|
4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»
|
0810-«Тугалланмаган қурилиш»
|
СКнинг 266-моддасида назарда тутилган ҳисобга олиш учун барча шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилганда 2020 йил 1 январга бўлган ҳолатда ТМЗ қолдиқлари ва узоқ муддатли активларга тўғри келадиган ҚҚСнинг умумий суммаси ҳисобга киритилди (10,5 + 28,5 + 11,5 + 30) |
80,5
|
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»
|
4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»
|