Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 8 / Бухгалтерга тавсиялар

Кўп квартирали уй эгаллаган ер участкаси: юридик шахслардан олинадиган ер солиғи солинадими ёки йўқми

 

2020 йилдан бошлаб кўп квартирали уйлар эгаллаган ерлар участкалари солиқ солиш объекти ҳисобланмайди, бундан яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари эгаллаган ер участкалари мустасно (СК 426-м. 2-қ. 12-б.).

Агар ушбу ер участкаларидан хўжалик фаолиятини юритиш учун фойдаланилса, уларга СКнинг 61-боби «Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи»да белгиланган тартибда солиқ солинади (СК 426-м. 3-қ.).

Солиқ тўловчиларда ушбу янгилик бўйича туғилган саволларга Молия вазирлигининг Ресурс солиқлари ва бошқа даромадлар методологияси бўлими бошлиғи Зарема МЕНАЛИЕВА жавоб беради. 

 

– Корхонада кўп квартирали уй эгаллаган ер участкаси мавжуд. Ундаги квартиралар бошқа ҳудудлардан келган ходимлар учун хизмат турар жойи сифатида фойдаланилмоқда. Корхона мазкур ер участкаси учун ер солиғи тўлаши лозимми?

– Йўқ, тўламайди.

Агар кўп квартирали уйдаги бинолардан хизмат турар жойи сифатида фойдананилаётган ва ушбу бинолар эгаллаган ер участкасида хўжалик фаолияти юритилмаётган бўлса, мазкур ер участкаси юридик шахслардан олинадиган ер солиғи солиш объекти ҳисобланмайди.

 

– Қурилиш ташкилотига ер участкаси тақдим этилган бўлиб, унда кўп квартирали уй барпо этилади. Бу уйдаги квартиралар сотилади. Ушбу ер участкаси учун ер солиғи тўланадими?

– Ҳа, тўланади.

Ер участкасида қурилиш ташкилоти хўжалик фаолиятини юритади ва ер участкасидан фойда олиш мақсадида фойдаланади. Шу боис унга қурилиш даврида ҳам, уй-жойни фойдаланишга топширишнинг давлат қабулидан кейин ҳам солиқ солинади.

Қурилиш ташкилоти томонидан кўп квартирали уйдаги барча жойлар сотилган ва кадастр ҳужжатлари янги мулкдорларга қайта расмийлаштирилгандан кейин, мазкур қурилиш ташкилотида ушбу бинолар эгаллаган ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи тугайди.

Тегишинча, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича солиқ базаси ер участкаси майдони камайтирилган ойдан эътиборан камайтирилади (СК 427-м. 2-қ.).

 

– Кўп қаватли турар жойнинг биринчи қаватидаги офис биноси корхонага тегишли. Турар жой бўлмаган хоналар бўйича ер солиғи қандай ҳисобланади?

– Кўп қаватли турар жой биноларидаги турар жой бўлмаган хоналар учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғи турар жой бўлмаган биноларнинг қаватлар сонига бўлинган майдонидан келиб чиқиб ҳисобланади (9.12.2019 йилдаги ЎРҚ-589-сон Қонунга 9-илова изоҳининг 7-б.). Кўп қаватли турар жойдаги турар жой бўлмаган хонанинг майдони кадастр ҳужжатларида кўрсатилган.

 

МИСОЛ. Корхона 7 қаватли турар жойнинг биринчи қаватида жойлашган 140 кв.м турар жой бўлмаган хонага эгалик қилади.

Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи 0,002 га (140 / 7 / 10 000) тенг бўлган ер участкаси майдони ва ер солиғининг тегишли ставкасидан келиб чиқиб ҳисобланади (маълумот учун: 1 га = 10 000 кв.м.).

 

Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари ЎРҚ-589-сон Қонуннинг 9-иловаси билан тасдиқланган.

 

– Кўп квартирали уйдаги квартира юридик шахсга тегишли, у корхона ходимларининг яшаши учун фойдаланилади. Корхона ер солиғи тўлаши лозимми?

– Йўқ, тўламайди.

Кўп квартирали уйлар эгаллаган ер участкалари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи солиш объекти ҳисобланмайди. Агар кўп квартирали уйдаги квартира яшаш учун мўлжалланган бўлса, ушбу квартира эгаллаган ер участкаси бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғи тўланмайди.

Прочитано: 457 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика