Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 8 / Бухгалтерга тавсиялар

Солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган реализация қилиш айланмалари мавжуд бўлганда узоқ муддатли активлар бўйича ҚҚС қандай ҳисобга олинади

 

Асосий воситалар, ўрнатиладиган ускуналар, номоддий активлар ва кўчмас мулк объектлари, ш.ж. қурилиши тугалланмаган объектлардан келгусида ҚҚС солинмайдиган айланмаларда фойдаланилса, санаб ўтилган активлар харид қилинганда ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритилиши керак. Молия вазирлигининг солиқ ва божхона тарифи сиёсати бошқармаси бўлим бошлиғи в.б. Баҳодир БОЙҚОБИЛОВ амалиётда бундай тузатиш қандай киритилиши борасида тушунтириш беради.  

 

Келгусида ўз асосий воситалари сифатида фойдаланишга мўлжалланган активларни яратиш учун АВ, ўрнатиладиган ускуналар, НМА, кўчмас мулк ва қурилиши тугалланмаган объектлар, шунингдек товарлар (хизматлар) харид қилинганда ҚҚС тўлиқ ҳажмда ҳисобга олинади. Бундай товарлар импорт қилинганда тўланган ҚҚС ҳам худди шундай ҳисобга олинади (СК 266-м. 3-қ.).

Бундай объектлар бўйича ҚҚСни тўлиқ ҳисобга олишнинг мажбурий шартларидан бири, улардан ҚҚС солинадиган, шу жумладан ноль даражали ставкада ҚҚС солинадиган товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаларида фойдаланиш ҳисобланади (СК 266-м. 1-қ. 1-б.). Келгусида бундай активлардан солиқ солишдан озод этилган ёхуд бир вақтнинг ўзида озод этилган ва солиқ солинадиган реализация қилиш айланмаларида фойдалансангиз, улар бўйича ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритиш лозим (СК 269-м. 1-қ. 1-б.).

Тикланиши лозим бўлган солиқ суммаси ҳисобга олинган солиқ суммасининг, бундай тузатиш киритилган санадаги объектнинг баланс (қолдиқ) қийматига тўғри келадиган (қайта баҳолашни ҳисобга олмаганда) бир қисми сифатида белгиланади. У жорий календарь йил давомида ортиб борувчи якун билан аниқланадиган, реализация қилинган товарлар (хизматлар) умумий қийматидаги солиқ солишдан озод этилган реализация қилинган товарлар (хизматлар) қиймати улушига мутаносиб равишда аниқланади (СК 270-м. 7-қ.).

Узоқ муддатли активлар солиқ солинмайдиган реализация қилиш айланмаларида фойдаланиш учун харид қилинган, бироқ келгусида солиқ солинадиган айланмаларда фойдаланилган бўлса, харид қилиш пайтида уларнинг қийматига киритилган ҚҚСга ҳам тузатиш киритиш ва қисман ҳисобга олиш лозим.

Солиққа тузатиш киритиш суммаси объектларнинг баланс қийматини кўпайтиришга (ёки камайтиришга) киритилиши ёхуд фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш чоғида чегириладиган харажатлар таркибига киритилиши мумкин (СК 269-м. 7-қ.).

Тўлиқ амортизацияланган ёки фойдаланишга киритилган пайтдан буён 10 йилдан ортиқ вақт ўтган объектларга тузатиш киритилмайди.

Қуйидаги ҳолларда ҚҚСга тузатиш киритиш суммаси қандай ҳисобланишини мисоллар ёрдамида кўриб чиқамиз:

актив қийматига киритилганда;

харажатларга киритилганда.

 

МИСОЛ. ҚҚСга тузатиш киритиш суммаси актив қийматига киритилади

Корхона январь ойида 690 000 минг сўмлик, ш.ж. 15 % ҚҚС – 90 000 минг сўм, ишлаб чиқариш ускунасини харид қилиб, фойдаланишга киритди. Ундан ҚҚС солинадиган айланмаларда фойдаланиш кўзланган эди. Январь ойида 200 000 минг сўм миқдоридаги бутун реализация қилиш айланмага ҚҚС солинган. Харид қилинган ускуна бўйича солиқнинг бутун суммаси ҳисобга олинган.

Январь ойида бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар қайд этилган:

Хўжалик операциясининг мазмуни  

 

Сумма,
минг сўмда 

 

Счётлар корреспонденцияси  

 

дебет 

 

кредит 

 

Ускуна келиб тушиши акс эттирилган

 

600 000

 

0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» 

 

Ускуна бўйича ҚҚС акс эттирилган

 

90 000

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)» 

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Ускунанинг фойдаланишга киритилиши акс эттирилган

 

600 000

 

0130-«Машина ва асбоб-ускуналар»

 

0820-«Асосий воситаларни харид қилиш» 

 

 

 

Февраль ойида 50 000 минг сўм миқдоридаги бутун реализация қилиш айланмасига ҚҚС солинмаган. Корхона бўйича реализация қилиш айланмасининг солиқ солишдан озод этилган улуши ортиб борувчи якун билан 20%ни (50 000 / (200 000 + 50 000) х 100) ташкил этган.

Тузатилиши (тикланиши ёки ҳисобга олиниши) лозим бўлган ҚҚС суммасини тўғри аниқлаш учун актив қийматига киритиладиган солиқ суммасини активни ҳисобга олувчи асосий счётга очиладиган алоҳида субсчётда ҳисобга олиш зарур. Реализация қилиш айланмасининг умумий суммасида солиқ солинмайдиган айланмалар улуши ўзгаришига қараб ушбу ҚҚС суммасига ҳам тузатиш киритилиши керак.

Февраль ойида ускуна бўйича 7 500 минг сўм (600 000 х 15% / 12) миқдорида эскириш ҳисобланган. Тегишинча, ускунанинг қолдиқ (баланс) қиймати 592 500 минг сўмни (600 000 – 7 500) ташкил этган, шу жумладан, қуйидаги счётларда:

0130-«Машина ва асбоб-ускуналар» (ҚҚСсиз активнинг соф қийматини ҳисобга олувчи счёт) – 600 000 минг сўм;

0230-«Машина ва асбоб-ускуналарнинг эскириши» – 7 500 минг сўм.

Ускунадан солиқ солинмайдиган айланмаларда фойдаланила бошлагани сабабли февраль ойининг охирида январь ойида ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритилиши (қисман тикланиши) лозим.

Февраль ойининг охирида ускунанинг баланс қийматига тўғри келадиган ҚҚС суммаси 88 875 минг сўмни (592 500 х 15%) ташкил этади.

Энди ушбу сумманинг (88 875 минг сўм) қайси қисмига тузатиш киритилиши (тикланиши ёки ҳисобга олиниши лозим бўлган суммадан чегирилиши) лозимлигини аниқлаймиз. Ушбу қисм календарь йил давомида ортиб борувчи якун билан ҳисобланган умумий реализация қилиш айланмасидаги солиқ солинмайдиган айланма улушидан келиб чиқиб аниқланади.

Февраль ойининг охирида солиқ солинмайдиган айланма улуши 20%ни ташкил этгани сабабли февраль ойининг охирида қолдиқ қийматга тўғри келадиган ҚҚС суммасининг 20%и, яъни 17 775 минг сўм (88 875 х 20%) ҳисобдан чиқарилиши ва келгусида ускуна қийматининг бир қисми тарзида алоҳида субсчётда ҳисоби юритилиши лозим.

Февраль ойида бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар қайд этилган:

Хўжалик операциясининг мазмуни  

 

Сумма,
минг сўмда

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет 

 

кредит 

 

Амортизация ҳисобланган

 

7 500

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш» 

 

0230-«Машина ва асбоб-ускуналарнинг эскириши»

 

Илгари ҳисобга олинган, ҚҚСдан озод этилган реализация қилиш айланмасига тўғри келадиган ҚҚС суммасига тузатиш киритилиши акс эттирилган: ҳисобга олиниши лозим бўлмаган, ускуна қийматида ҳисобга олинадиган солиқ тикланган  

 

17 775

 

0130-«Машина ва асбоб-ускуналар»(«ҚҚСга тузатиш киритиш» субсчёти)

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)» 

 

 

 

Март ойида реализация қилиш айланмаси 310 000 минг сўмни ташкил этган, ш.ж.:

24 000 минг сўм – солиқ солинадиган айланма;

286 000 минг сўм – солиқ солинмайдиган айланма.

Январь–март ойларидаги айланма ортиб борувчи якун билан 560 000 минг сўмни ташкил этган, ш.ж.:

224 000 минг сўм – солиқ солинадиган айланма;

336 000 минг сўм – солиқ солинмайдиган айланма.

Корхона бўйича реализация қилиш айланмасининг солиқ солишдан озод этилган улуши ортиб борувчи якун билан 60%ни (336 000 / 560 000 х 100) ташкил этган.

Март ойида ускуна бўйича 7 722 минг сўм миқдорида эскириш ҳисобланган, ш.ж.:

ҚҚСсиз ускунанинг соф қийматидан – 7 500 минг сўм (600 000 х 15% / 12);

ускуна қийматига киритилган ҚҚС суммасидан – 222 минг сўм (17 775 х 15% / 12).

Ускунанинг қолдиқ (баланс) қиймати 602 553 минг сўмни ((600 000 – 2 х 7 500) + (17 775 – 222)) ташкил этган.

Ускунадан илгаригидек солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган айланмаларда фойдаланилгани сабабли март ойида ҳам тузатиш киритилиши лозим.

Тузатишларни ҳисобга олмаганда ускунанинг баланс қийматига тўғри келадиган ҚҚС суммаси 87 750 минг сўмни (585 000 х 15%) ташкил этади.

Март ойининг охирида солиқ солинмайдиган айланма улуши 60%ни ташкил этгани сабабли март ойининг охирида қолдиқ қийматга тўғри келадиган ҚҚС суммасининг 60%и, яъни 52 650 минг сўм (87 750 х 60%) ҳисобдан чиқарилиши ва келгусида ускуна қийматининг бир қисми тарзида алоҳида субсчётда ҳисоби юритилиши лозим.

Энди 0130-«Машина ва асбоб-ускуналар» счётида («ҚҚСга тузатиш киритиш» субсчёти) 52 650 минг сўмлик сумма акс эттирилиши керак. 34 875 минг сўмлик (52 650 – 17 775) суммага тузатиш киритилиши керак.

Март ойида бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар қайд этилган:

Хўжалик операциясининг мазмуни 

 

Сумма,
минг сўмда  

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет 

 

кредит 

 

Амортизация ҳисобланган

 

7 722

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш» 

 

0230-«Машина ва асбоб-ускуналарнинг эскириши»

 

Илгари ҳисобга олинган, ҚҚСдан озод этилган реализация қилиш айланмасига тўғри келадиган ҚҚС суммасига тузатиш киритилиши акс эттирилган: ҳисобга олиниши лозим бўлмаган, ускуна қийматида ҳисобга олинадиган солиқ тикланган 

 

34 875

 

0130-«Машина ва асбоб-ускуналар»(«ҚҚСга тузатиш киритиш» субсчёти)

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)» 

 

 

 Апрель ойида реализация қилиш айланмаси 430 000 минг сўмни ташкил этган, ш.ж.:

320 000 минг сўм – солиқ солинадиган айланма;

110 000 минг сўм – солиқ солинмайдиган айланма.

Январь–апрель ойларидаги айланма ортиб борувчи якун билан 990 000 минг сўмни ташкил этган, ш.ж.:

544 000 минг сўм – солиқ солинадиган айланма;

446 000 минг сўм – солиқ солинмайдиган айланма.

Корхона бўйича реализация қилиш айланмасининг солиқ солишдан озод этилган улуши ортиб борувчи якун билан 45%ни (446 000 / 990 000 х 100) ташкил этган.

Апрель ойида ускуна бўйича 8 158 минг сўм миқдорида эскириш ҳисобланган, ш.ж.:

ҚҚСсиз ускунанинг соф қийматидан – 7 500 минг сўм (600 000 х 15% / 12);

ускуна қийматига киритилган ҚҚС суммасидан – 658 минг сўм (52 650 х 15% / 12).

Ускунанинг қолдиқ (баланс) қиймати 629 270 минг сўмни ((600 000 – 3 х 7 500) + (52 650 – 658 – 222)) ташкил этган. Тузатишларни ҳисобга олмаганда ускунанинг баланс қийматига тўғри келадиган ҚҚС суммаси 86 625 минг сўмни (577 500 х 15%) ташкил этади.

Апрель ойининг охирида солиқ солинмайдиган айланма улуши 45%ни ташкил этгани сабабли апрель ойининг охирида қолдиқ қийматга тўғри келадиган ҚҚС суммасининг 45%и, яъни 38 981 минг сўм (86 625 х 45%) ҳисобдан чиқарилиши ва келгусида ускуна қийматининг бир қисми тарзида алоҳида субсчётда ҳисоби юритилиши лозим.

Энди 0130-счётда («ҚҚСга тузатиш киритиш» субсчёти) 38 981 минг сўмлик сумма акс эттирилиши керак. Ускуна қийматида ҳисобга олинган ҚҚСга 13 669 минг сўмлик (38 981 – 52 650) суммада камайтириш томон тузатиш киритилиши керак.

Апрель ойида бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар қайд этилган:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,
минг сўмда

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет 

 

кредит 

 

Амортизация ҳисобланган

 

8 158

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш» 

 

0230-«Машина ва асбоб-ускуналарнинг эскириши»

 

ҚҚСдан озод этилган реализация қилиш айланмасига тўғри келадиган ҚҚС суммасига тузатиш киритилиши акс эттирилган: ускуна қийматига киритилган ҚҚС суммасини камайтириш ҳисобига ҳисобга олиниши лозим бўлган ҚҚС суммаси кўпайтирилган

 

13 669

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)» 

 

0130-«Машина ва асбоб-ускуналар» («ҚҚСга тузатиш киритиш» субсчёти)

 

 

 

Кўчмас мулк объектларидан солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган айланмаларда фойдаланилса, тузатиш киритишнинг ушбу вариантини қўллаш уларнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати ўзгаришига олиб келади. Шу сабабли юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича аниқлаштирилган маълумотномаларни тақдим этиш зарурати юзага келади. Тегишинча, солиқ бўйича аванс тўловларига тузатиш киритилиши керак (СК 417-м. 7-қ.).

 

МИСОЛ. ҚҚСга тузатиш киритиш суммаси харажатларга киритилади

Корхона январь ойида 690 000 минг сўмлик, ш.ж. 15 % ҚҚС – 90 000 минг сўм, ишлаб чиқариш ускунасини харид қилиб, фойдаланишга киритди. Ундан ҚҚС солинадиган айланмаларда фойдаланиш кўзланган эди. Январь ойида 200 000 минг сўм миқдоридаги бутун реализация қилиш айланмасига ҚҚС солинган. Харид қилинган ускуна бўйича солиқнинг бутун суммаси ҳисобга олинган.

Январь ойида бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар қайд этилган:

Хўжалик операциясининг мазмуни 

 

Сумма,
минг сўмда 

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет 

 

кредит 

 

Ускуна келиб тушиши акс эттирилган

 

600 000

 

0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Ускуна бўйича ҚҚС акс эттирилган

 

90 000

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)» 

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Ускунанинг фойдаланишга киритилиши акс эттирилган

 

600 000

 

0130-«Машина ва асбоб-ускуналар» 

 

0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»

 

 

Февраль ойида 50 000 минг сўм миқдоридаги бутун реализация қилиш айланмасига ҚҚС солинмаган. Корхона бўйича реализация қилиш айланмасининг солиқ солишдан озод этилган улуши ортиб борувчи якун билан 20%ни (50 000 / (200 000 + 50 000) х 100) ташкил этган.

Тузатилиши (тикланиши ёки ҳисобга олиниши) лозим бўлган ҚҚС суммасини тўғри аниқлаш учун харажатларга киритиладиган ҚҚС суммасининг алоҳида аналитик ҳисобини юритиш зарур. Реализация қилиш айланмасининг умумий суммасида солиқ солинмайдиган айланмалар улуши ўзгаришига қараб ушбу ҚҚС суммасига ҳам тузатиш киритилиши керак.

Февраль ойида ускуна бўйича 7 500 минг сўм (600 000 х 15% / 12) миқдорида эскириш ҳисобланган. Тегишинча, ускунанинг қолдиқ (баланс) қиймати 592 500 минг сўмни (600 000 – 7 500) ташкил этган.

Ундан солиқ солинмайдиган айланмаларда фойдаланила бошлагани сабабли февраль ойининг охирида январь ойида ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритилиши (қисман тикланиши) лозим.

Февраль ойининг охирида ускунанинг баланс қийматига тўғри келадиган ҚҚС суммаси 88 875 минг сўмни (592 500 х 15%) ташкил этади.

Энди ушбу сумманинг (88 875 минг сўм) қайси қисмига тузатиш киритилиши (тикланиши ёки ҳисобга олиниши лозим бўлган суммадан чегирилиши) лозимлигини аниқлаймиз. У календарь йил давомида ортиб борувчи якун билан ҳисобланган умумий реализация қилиш айланмаидаги солиқ солинмайдиган айланма улушидан келиб чиқиб аниқланади.

Февраль ойининг охирида солиқ солинмайдиган айланма улуши 20%ни ташкил этгани сабабли февраль ойининг охирида қолдиқ қийматга тўғри келадиган ҚҚС суммасининг 20%и, яъни 17 775 минг сўм (88 875 х 20%) ҳисобдан чиқарилиши ва харажатларга киритилиши лозим.

Февраль ойида бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар қайд этилган:

Хўжалик операциясининг мазмуни  

 

Сумма,
минг сўмда

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет 

 

кредит 

 

Амортизация ҳисобланган

 

7 500

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш» 

 

0230-«Машина ва асбоб-ускуналарнинг эскириши»

 

Илгари ҳисобга олинган, ҚҚСдан озод этилган реализация қилиш айланмасига тўғри келадиган ҚҚС суммасига тузатиш киритилиши акс эттирилган: ҳисобга олиниши лозим бўлмаган солиқ тикланган ва харажатларга киритилган

 

17 775

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар» 

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)» 

 

 

 

Март ойида реализация қилиш айланмаси 310 000 минг сўмни ташкил этган, ш.ж.:

24 000 минг сўм – солиқ солинадиган айланма;

286 000 минг сўм – солиқ солинмайдиган айланма.

Январь–март ойларидаги айланма ортиб борувчи якун билан 560 000 минг сўмни ташкил этган, ш.ж.:

224 000 минг сўм – солиқ солинадиган айланма;

336 000 минг сўм – солиқ солинмайдиган айланма.

Корхона бўйича реализация қилиш айланмасининг солиқ солишдан озод этилган улуши ортиб борувчи якун билан 60%ни (336 000 / 560 000 х 100) ташкил этган.

Март ойида ускуна бўйича 7 500 минг сўм (600 000 х 15% / 12) миқдорида эскириш ҳисобланган. Тегишинча, ускунанинг қолдиқ (баланс) қиймати 585 000 минг сўмни (600 000 – 2 х 7 500) ташкил этган.

Ускунадан илгаригидек солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган айланмаларда фойдаланилиши сабабли март ойида ҳам тузатиш киритилиши зарур.

Ускунанинг баланс қийматига тўғри келадиган ҚҚС суммаси 87 750 минг сўмни (585 000 х 15%) ташкил этади.

Март ойининг охирида солиқ солинмайдиган айланма улуши 60%ни ташкил этгани сабабли март ойининг охирида қолдиқ қийматга тўғри келадиган ҚҚС суммасининг 60%и, яъни 52 650 минг сўм (87 750 х 60%) ҳисобдан чиқарилиши ва харажатларга киритилиши лозим.

Аналитик ҳисобда тузатиш киритилиши лозим бўлган ҚҚСни 52 650 минг сўмлик суммада акс эттириш керак. 34 875 минг сўмлик (52 650 – 17 775) суммага тузатиш киритилиши керак. 

Март ойида бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар қайд этилган:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,
минг сўмда

 

Счётлар корреспонденцияси  

 

дебет 

 

кредит 

 

Амортизация ҳисобланган

 

7 500

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш» 

 

0230-«Машина ва асбоб-ускуналарнинг эскириши»

 

Илгари ҳисобга олинган, ҚҚСдан озод этилган реализация қилиш айланмасига тўғри келадиган ҚҚС суммасига тузатиш киритилиши акс эттирилган: ҳисобга олиниши лозим бўлмаган солиқ тикланган ва харажатларга киритилган 

 

34 875

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар» 

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)» 

 

 

 

Апрель ойида реализация қилиш айланмаси 430 000 минг сўмни ташкил этган, ш.ж.:

320 000 минг сўм – солиқ солинадиган айланма;

110 000 минг сўм – солиқ солинмайдиган айланма.

Январь–апрель ойларидаги айланма ортиб борувчи якун билан 990 000 минг сўмни ташкил этган, ш.ж.:

544 000 минг сўм – солиқ солинадиган айланма;

446 000 минг сўм – солиқ солинмайдиган айланма.

Корхона бўйича реализация қилиш айланмасининг солиқ солишдан озод этилган улуши ортиб борувчи якун билан 45%ни (446 000 / 990 000 х 100) ташкил этган.

Апрель ойида ускуна бўйича 7 500 минг сўм (600 000 х 15% / 12) миқдорида эскириш ҳисобланган.

Тегишинча, ускунанинг қолдиқ (баланс) қиймати 577 500 минг сўмни (600 000 – 3 х 7 500) ташкил этган. Ускунанинг баланс қийматига тўғри келадиган ҚҚС суммаси 86 625 минг сўмни (577 500 х 15%) ташкил этади.

Апрель ойининг охирида солиқ солинмайдиган айланма улуши 45%ни ташкил этгани сабабли апрель ойининг охирида қолдиқ қийматга тўғри келадиган ҚҚС суммасининг 45%и, яъни 38 981 минг сўм (86 625 х 45%) ҳисобдан чиқарилиши ва харажатларга киритилиши лозим.

Аналитик ҳисобда тузатиш киритилиши лозим бўлган ҚҚС 38 981 минг сўмлик суммада акс эттирилиши керак. Харажатларга киритилган ҚҚСга 13 669 минг сўмлик (38 981 – 52 650) суммада камайтириш томон тузатиш киритилиши керак.

Апрель ойида бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар қайд этилган:

Хўжалик операциясининг мазмуни 

 

Сумма,
минг сўмда 

 

Счётлар корреспонденцияси 

 

дебет 

 

кредит 

 

Амортизация ҳисобланган

 

7 500

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш» 

 

0230-«Машина ва асбоб-ускуналарнинг эскириши»

 

ҚҚСдан озод этилган реализация қилиш айланмасига тўғри келадиган ҚҚС суммасига тузатиш киритилиши акс эттирилган: харажатларга киритилган ҚҚС суммасини камайтириш ҳисобига ҳисобга олиниши лозим бўлган ҚҚС суммаси кўпайтирилган

 

13 669

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)» 

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар» 

 

 

Прочитано: 385 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика