Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 8 / Янги кодекс бўйича ишлаймиз

Ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш сабаблари

 

Солиқ тўловчига таъсир ўтказиш усулларидан бири ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш ҳисобланади. Янги Солиқ кодекси жорий этилиши муносабати билан ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туришга оид сабаблар кўпайди.

 

Худди илгаригидек, қуйидаги ҳолатларда ҳисобварақлар бўйича операциялар тўхтатиб турилиши мумкин:

  • солиқ ҳисоботи белгиланган муддат тугаганидан кейин 10 кун ичида тақдим этилмаганда;
  • камерал текширув доирасида талабномага тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар 10 кун ичида тақдим этилмаганда;
  • корхонанинг ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида.

Юқорида санаб ўтилганлардан ташқари, ҳисобварақлар бўйича операциялар тўхтатиб турилиши учун янги асослар киритилди (янги таҳрирдаги СК 111-моддаси):

  • солиқ тўловчи солиқ текширувини ўтказиш учун инспекторларни ўз ҳудудига ёки корхона хоналарига киритмаганда.

Мазкур ҳолатда текширувчилар ҳудудга киритилгунига қадар ҳисобварақлар бўйича операциялар тўхтатиб турилади. Бундай сабаб ДСХОда аввал ҳам мавжуд бўлган, бироқ фақат суднинг қарорига биноан қўлланилган.

Cолиқ тўловчи томонидан қуйидаги ҳолатларда солиқ инспекциясининг талабига кўра ҳужжатлар тақдим этилмаганда:

  • камерал ва солиқ текширувларида (янги таҳрирдаги СК ­146-моддаси);
  • текширилаётган шахсларга алоқадор бўлган учинчи шахслардан ҳужжатлар сўралганда (СК 147-моддаси);
  • трансферт нархни шакллантиришда солиқ назорати доирасида (янги таҳрирдаги СК 195-моддаси);

 

Эътибор беринг!

Камерал текширув доирасида ҳужжатлар талаб қилиб олиниши – бу солиқ органларига берилган янги ҳуқуқ. Илгари камерал текширув давомида инспектор ҳужжатларни сўраб олишга ҳақли бўлмаган. Солиқ тўловчи уларни ўз ташаббуси билан тақдим этган.

консолидациялашган гуруҳнинг масъул иштирокчиси томонидан солиқ ҳисоботи белгиланган муддатдан 10 кундан ортиқ кечикиб тақдим этилганда.

Бунда нафақат унинг, балки консолидациялашган гуруҳнинг барча иштирокчиларининг ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши мумкин.

 

Тавсия:

Янги Солиқ кодекси қабул қилиниши билан назорат тартиб-таомиллари бироз қатъийлаштирилди. Шу боис солиқ органларининг қонуний талабларини аниқ бажариш, ҳисоботларни ўз вақтида топшириш ва барча сўровларга жавоб қайтариш лозим. Ҳисобварақлар бўйича операциялар тўхтатиб қўйилганидан кейин корхонанинг мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий санкциялар қўлланилиши мумкинлигини эътиборга олинг. 

 

Солиқлар тўланишини таъминлашдаги ўзгартиришлар

Аввал

 

Амалда

 

Мол-мулкни хатлаш, гаровга қўйиш, кафиллик ва банк кафолати

 

2007 йилги таҳрирдаги Солиқ кодексида солиқлар тўланишини таъминлашнинг бундай чоралари назарда тутилмаган. Солиқ органлари томонидан фақат солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома юборилган (2007 йилги таҳрирдаги СК 59-моддаси). Қарздорлик ихтиёрий асосда узилмаган тақдирда, мажбурий ундириш чоралари қўлланилган (2007 йилги таҳрирдаги СК 62-моддаси)

 

Мол-мулкни хатлаш суд қарори асосида амалга оширилади. Корхона томонидан солиқ қарзи тан олинган тақдирда, суд қарори шарт бўлмайди.

Солиқ қарзини узиш учун зарур ва етарли бўлган мол-мулк хатлаб қўйилиши лозим. Хатлаб қўйилган мол-мулк корхона ҳудудида ёки солиқ органи томонидан белгиланган жойда бўлиши мумкин (янги таҳрирдаги СК 114-моддаси):

Хатлаш мол-мулк гарови, кафиллик ёки банк кафолати билан алмаштирилиши мумкин (янги таҳрирдаги СК 106-м. 2-қ.).

Мол-мулк гарови солиқ органи ва корхона ўртасидаги шартнома билан расмийлаштирилади. Корхона ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобига солиқ ва пеня тўланади (янги таҳрирдаги СК ­107-моддаси).

Кафиллик солиқ органи ва кафил ўртасидаги шартнома билан расмийлаштирилади. Солиқ ва пенялар тўламаганда, кафил томонидан улар тўлиқ ҳажмда тўланиши шарт (янги таҳрирдаги СК 108-моддаси).

Корхона солиқ қарзи ва пеняларни белгиланган муддатда тўламаса, кафолат бўлганда банк корхонанинг солиқни тўлаш бўйича мажбуриятини тўлиқ ҳажмда бажариш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Солиқ органи корхонага мол-мулкни хатлашни банк кафолатига алмаштиришни рад этишга ҳақли эмас (янги таҳрирдаги СК 106, 109-моддалари).

Пеня

 

Илгари муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун, тўлов куни ҳам шунга киради, боқимонда суммасининг 0,045% миқдорида пеня ҳисобланган. Боқимонда солиқ текшируви натижасида аниқланган тақдирда, пеня 0,06%ни ташкил этган (2007 йилги таҳрирдаги СК 120-моддаси)

 

Энди ҳар бир кечиктирилган кун учун солиқнинг тўланмаган суммасидан келиб чиққан ҳолда МБнинг қайта молиялаштириш ставкасининг 1/300 қисмига тенг миқдорда фоиз ҳисобланади (янги таҳрирдаги СК 110-м. 11-қ.).

 

Ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш

 

Қуйидаги ҳолатларда қўлланилган (2007 йилги таҳрирдаги СК 96-моддаси):

солиқ ҳисоботи ёки камерал назорат доирасидаги талабларга тушунтиришлар ва тузатишлар тақдим этилмаганда;

корхона қайд этилган манзилда бўлмаганда;

товарлар кирим ҳужжатлари расмийлаштирилмасдан реализация қилинганда

Солиқ инспекцияси корхонани ҳисобварақлар бўйича операциялар тўхтатиб турилиши ҳақида хабардор қилишга мажбур эмас эди.

Корхона ҳисобварақлар бўйича операциялар ноқонуний тарзда тўхтатиб турилишидан кўрилган зарарни суд орқали ундириб олиши мумкин бўлган

Солиқ органи томонидан ҳисобварақни суднинг қарорисиз тўхтатиб туриш имкониятлари кенгайтирилди (янги таҳрирдаги СК 111-моддаси).

Ҳисобварақлар бўйича операциялар тўхтатиб турилиши учун янги асослар киритилди:

1) қуйидаги ҳолатларда талаб этилган ҳужжатларни тақдим этмаслик:

камерал ва солиқ текширувларида;

текширув ўтказилаётган шахснинг контрагентидан ҳужжатлар сўралган тақдирда;

трансферт нархни шакллантиришда солиқ назорати доирасида;

2) солиқ текширувини ўтказаётган текширувчиларни кўрсатилган ҳудудга ёки бинога киришига тўсқинлик қилишда (илгари фақат суднинг қарори билан амалга оширилар эди);

3) солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳининг иштирокчиси томонидан солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганда.

Солиқ органи солиқ тўловчини шахсий кабинети орқали унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабардор қилади. Операцияларнинг тўхтатиб турилиши қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

солиқларни тўлашга;

иш ҳақи, алимент, муаллифлик шартномалари бўйича ҳақ тўлашга, инсоннинг ҳаётига ва соғлиғига етказилган зарарни қоплашга;

махсус счётга.

Ноқонуний ёки асосланмаган тарзда ҳисобварақлар бўйича операциялар тўхтатиб турилганда, солиқ инспекцияси томонидан компенсация тўланади. Компенсация миқдори муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун қайта молиялаштириш ставкасига тенг миқдордаги фоиз ставкасида, тўхтатиб тутилган пул маблағларини суммасида белгиланади (СК 112-моддаси)

 

Альберт САФИН,

 «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 507 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика