01.03.2016
Ўғлингизни отасиникида рўйхатдан ўтказинг
Отаси Тошкентда доимий прописка қилинган. У ўғлини уйига прописка қила оладими? далее...»» |
01.03.2016
Оналарга устунлик берилади
Мен янги туғилган чақалоғимни отасининг розилигини олмасдан ўз уйимга прописка қилдирсам бўладими? далее...»» |
01.03.2016
Ҳарбий хизматчига паспорт
Ҳарбий хизматчи нотариусга паспорт эмас, балки ҳарбий билетини тақдим этиб, турар жой ижараси бўйича фуқаролик шартномасини тузиши мумкинми? далее...»» |
01.03.2016
Чирчиқлик фуқарони ҳам ҳисобга олиш зарур
Ўзбекистон фуқароси бўлган Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида доимий яшовчи фуқарога Тошкент шаҳрида вақтинча рўйхатдан ўтиш шартми? далее...»» |
01.03.2016
Йўл юзасидаги болалардан эҳтиёт бўлинг
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Республика суд экспертизаси марказининг трассолог экспертлари болаларини кўчада юриш қоидаларига ўргатмаганлиги, йўл ҳаракатининг барча иштирокчиларига нисбатан ҳурмат-эҳтиромли муносабатда бўлиш руҳида тарбияламаганлиги учун ота-оналар жавобгарлиги масаласини ҳамиша кўндаланг қилиб қўйиб келмоқда. Зотан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этиш, болаларга ҳушёр бўлиш ҳаёт ва соғлиқ хавфсизлиги гаровидир. далее...»» |
01.03.2016
Пенсияга чиққанда ўрнимда фарзандим ишласа дейман...
Пенсия ёшига тўлиб, ишдан бўшаётган ходимлар ўз ўринларига ёки бошқа ўринга уларнинг фарзандларини ишга олиш тўғрисидаги бандни жамоа шартномасига киритиш мумкинми? Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида бу ҳолатга қандай баҳо берилади? Корхонамизда янги жамоа шартномаси тузилмоқда. Касаба уюшмаси аъзолари нафақа ёшига тўлиб, ишдан бўшаётган ходимларнинг фарзандларини ўз ўринлари ёки бошқа ўринларга (касбий маҳоратига, диплом ёки бошқа ҳужжатларига қараб) жойлаштириш тўғрисидаги бандни қўшиш таклифи билан чиқишмоқда. далее...»» |
01.03.2016
«Қанд касали»га қанча нафақа тўланади?
Қанд касаллиги билан оғриган беморларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қандай миқдорларда тўланади? далее...»» |
01.03.2016
Фамилиям ўзгарди. Буни корхонам билиши шартми?
Турмушга чиқиб, эримнинг фамилиясига ўтдим. Мен ишлаётган корхонани бундан хабардор қилишим керакми? далее...»» |
01.03.2016
Ўқиган йилларимни меҳнат дафтарчасига ёзишсин
Институтни битиргандан кейин ташкилотда ишлай бошладим, бу ерда менга меҳнат дафтарчасини расмийлаштиришди. Биринчи ёзув билан бунгача меҳнат стажим йўқлиги кўрсатилди. Олий ўқув юртидаги ўқиш йилларим унда қайд этилмаган. Ҳозирда вақтинча ишсизман ва иш қидиряпман. Агар меҳнат дафтарчасида олий ўқув юртида ўқиган йилларим ҳақида ёзув бўлмаса, у стажга киритиладими? Агар киритилмаса, уни қандай қилиб қўшишим ёки меҳнат стажига эга эмаслигим тўғрисидаги ёзувни тузатишим мумкин? Буни ким қилиши керак – биринчи иш берувчими, кейингисими ёки бошқа бирортасими? далее...»» |
01.03.2016
Иш жойини ўзгартириш – бошқа ишга ўтказиш эмас
Бизнинг МЧЖ сартарошлик ва бошқа маиший хизматларни кўрсатади. Асосий салондан ташқари, шаҳар доирасида жойлашган яна 4 салон бор, улар жамиятнинг таркибий бўлинмаларини ташкил этади. Биз И.Муҳамедовани 3 ой синов муддати билан сартарошлик ишига қабул қилдик. Унинг иш жойи буйруқ билан синов муддати даврида 2-салон деб белгиланди. Буйруқ билан у таништирилди. Синов муддати тугагач, 2-салон мудири И.Муҳамедовага иш берувчи уни ишлаш учун 5-салонга юбораётганини маълум қилди, бунда унинг меҳнат вазифалари ва иш ҳақи сақланиши тўғрисида огоҳлантирди. И.Муҳамедова мазкур қарорга рози бўлмади. Мен МЧЖда кадрлар ишини юритаман. Мазкур ҳолда иш берувчининг ҳаракатлари тўғрилиги хусусида фикрингизни билмоқчи эдим. далее...»» |
01.03.2016
Улушимни – хорижий шахсга сотмоқчиман
Ўзбекистон резиденти (жисмоний шахс) МЧЖ устав фондидаги унга тегишли улушни хорижий юридик шахсга чет эл валютасида сотиш таклифини олди. Шу муносабат билан бизда бир қатор саволлар туғилди. Жисмоний шахс Ўзбекистон резиденти бўлмиш МЧЖ устав фондидаги улушини хорижий юридик шахсга чет эл валютасида сотишга ҳақлими? Бундай шартнома давлат рўйхатидан ўтказилиши керакми? Бундай битимдан олинган чет эл валютаси мажбурий сотиладими? Маблағни халқаро тўлов картасида қабул қилиш мумкинми? Резидент МЧЖ устав фондидаги улушнинг олди-сотди шартномасини хорижда тузиб, шартнома бўйича тўловни хорижий банкдаги ҳисобвараққа қабул қилиши мумкинми? Бундай битимни тузиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади? далее...»» |
01.03.2016
Келишув битими муросага келтиради
Корхонамиздан олди-сотди шартномаси бўйича ҳосил бўлган қарз ва пеняни ундириш тўғрисида Тошкент шаҳар хўжалик суди томонидан берилган ижро варақаси асосида суд ижрочилари ижро иши юритишни бошлаб юбордилар. Бироқ оғир молиявий аҳволимиз боис суднинг ҳал қилув қарорида кўрсатилган суммани тўлай олмаймиз. Корхона балансида биз қарзни сўндириш ҳисобига беришимиз мумкин бўлган мол-мулк бор. Уни беришимиз мумкинми? далее...»» |
01.03.2016
Устав фондига нақд пул билан
Қонун ҳужжатлари МЧЖ муассислари (иштирокчилари) бўлган жисмоний шахсларга устав фондига ҳиссани корхона кассасига нақд пул тўлаш билан киритишга рухсат берадими? далее...»» |
01.03.2016
Иш ва хизмат кўрсатиш – турлича тушунчалар
Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2015 йилдаги 31-сон Қарори 2-банди билан белгиланишича, 1.06.2015 йилдан бошлаб юридик ва жисмоний шахслар томонидан хизматларни товар-хом ашё биржалари орқали экспортга сотиш фақат эркин алмаштириладиган валютада амалга оширилади. Бироқ биржада рўйхатдан ўтказилган, хизмат ва ишларни миллий валюта – сўмда экспорт қилиш контрактлари мавжуд бўлиб, уларни бажариш муддати ҳали тугамаган. Ушбу контрактлар кўрсатилган қарор қабул қилинишига қадар тузилган. Ушбу Қарор контрактларнинг амал қилишини 1.06.2015 йилдан кейин чеклаб қўймайдими ва хизматларнинг қолган ҳажмини ЭАВда ҳисоб-китобларга ўтказмайдими? Қарорда белгиланган фақат ЭАВ бўйича ҳисоб-китоб қилиш талаби биржалар орқали ишларни реализация қилишга ҳам тааллуқли бўладими? далее...»» |
01.03.2016
Қулай тезкор тўлов воситаси
Самарали ва ишончли банк тўлов тизими мамлакат молия тизими инфратузилмасининг муҳим таркибий қисми ҳисобланиб, ушбу тизим умумий иқтисодий ўсиш, молия бозори кўламлари кенгайиши натижасида ҳажмлари мунтазам кўпайиб бораётган тўловлар оқимини тезкор ўтказиш вазифасини бажаради. далее...»» |
01.03.2016
Моддий ёрдамми ёки рағбатлантириш
«Солиқ ва божхона хабарлари» газетасининг 5.03.2013 йилдаги 9-сонида молиявий аҳволи оғирлиги туфайли ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда кўрсатиладиган моддий ёрдам суммасига солиқ солинмайди деб ёзилган эди. Мазкур имтиёз 2016 йилда ҳам амал қиладими? Агар буйруқда «Оилавий молиявий аҳволи оғирлиги» туфайли деб ёзиладиган бўлса, моддий ёрдамга солиқ солинадими? Қайси ҳолатларда ходимнинг даромадларига солиқ солинади? далее...»» |
01.03.2016
Кўчма иш хизмат сафари эмас
Корхона Тошкент вилоятида жойлашган. Ишлаб чиқариш зарурати туфайли таъминот бўлимининг экспедитори юкларни кузатиб бориш учун бир кунга Тошкент вилояти шаҳарлари ва Тошкентга юборилади. Унга хизмат сафари харажатлари тўлаш тўғри бўладими? Корхона жамоа шартномасида экспедитор хизмат сафари харажатларининг миқдорини (суммасини) белгилаш ҳуқуқига эгами? далее...»» |
01.03.2016
Тугатилаётган АЖнинг мол-мулки акциядорга қайтганда
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи АЖ бошқа ҚК АЖнинг 100 000 минг сўмлик акцияларига эгалик қилади. Улар узоқ муддатли инвестициялар ҳисобварағида ҳисобга олинади. ҚК АЖ тугатилаётганлиги муносабати билан биз акциядорлар умумий йиғилишининг қарори ва раҳбариятнинг буйруғига кўра унинг мол-мулкини ўз балансимизга қабул қилишимиз керак – узоқ муддатли инвестициялар ҳисобварағини камайтириш ҳисобига 500 000 минг сўм қийматидаги асосий воситалар объектларини ва 8 000 минг сўмлик ТМЗларни кирим қилишимиз лозим. Бухгалтерия ҳисобида акциядорга тугатилган акциядорлик жамиятидан асосий воситалар ва ТМЗларнинг келиб тушиш тартиби қандай? 0610-«Қимматли қоғозлар» ҳисобварағи бўйича операциялар ҳисобда қандай акс эттирилади? далее...»» |
01.03.2016
Суд ортиқча олганини қайтарди
2015 йил I чораги учун ЯСТ тўлаш чоғида ҳисобварағимизда уни тўлиқ тўлаш учун маблағ етишмай қолди. Корхонада 2-сон картотека вужудга келди. 5 ой ўтгандан кейин қарзни сўндириш имконияти пайдо бўлмади. Солиқ инспекцияси бизни судга берди. 29.08.2015 йилда бажарилган ишлар учун бизга пул келиб тушиб, у 2-сон картотекани тўлиқ сўндирди. Сўндирувдан кейин биз суд бизга суд чиқимларини тўлаш талабини қўйганлигини билдик. Унинг бир қисмини дарҳол тўладик. Ҳисобварағимиздаги маблағлар етишмаслиги боис бизга нисбатан даъво талаби қўйилиб, ҳисобварағимиз хатлаб қўйилди. 5 кун ичида мазкур қарз сўндирилди. 2 ой ўтгандан кейин суд ортиқча сумма олганлигини аниқладик, кейинроқ у ҳисобварағимизга қайтарилди. Бухгалтерия ҳисобида суд чиқимлари тўланиши ва ортиқча ушланган суммани корхонанинг ҳисобварағига қайтаришни қандай қилиб тўғри акс эттириш керак? далее...»» |
01.03.2016
Муассис ўз улуши билан чиқиб кетяпти
МЧЖ муассисларидан бири унинг таркибидан чиқиб кетяпти. Бунда у устав фондини тўлдириш учун киритган бинонинг қийматини ҳам олиб кетмоқда. Бинони қайта баҳолашдан кейинги қолдиқ қиймати муассиснинг устав фондига киритган улушидан ошиб кетяпти. Мазкур фарқни олинган даромадлар сифатида кўрсатиш керакми? Уни харажатларга ҳисобдан чиқариш мумкинми? МЧЖда асосий воситалар қолдиқ қийматидан паст нархда сотилганда қандай солиқлар тўланади? Муассисга унинг улушини бинони унга ўтказиш йўли билан тўлаш бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? АВни қолдиқ қийматидан паст нархда беришда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? далее...»» |