Norma.uz

Пенсияга чиққанда ўрнимда фарзандим ишласа дейман...

 

Пенсия ёшига тўлиб, ишдан бўшаётган ходимлар ўз ўринларига ёки бошқа ўринга уларнинг фарзандларини ишга олиш тўғрисидаги бандни жамоа шартномасига киритиш мумкинми? Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида бу ҳолатга қандай баҳо берилади?

Корхонамизда янги жамоа шартномаси тузилмоқда. Касаба уюшмаси аъзолари нафақа ёшига тўлиб, ишдан бўшаётган ходимларнинг фарзандларини ўз ўринлари ёки бошқа ўринларга (касбий маҳоратига, диплом ёки бошқа ҳужжатларига қараб) жойлаштириш тўғрисидаги бандни қўшиш таклифи билан чиқишмоқда.

Газетхон.

 

– Меҳнат кодексининг 79-моддасида ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланиши белгиланган.

Лекин Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон Қарорига 3-иловада бу қоидани истисно қилувчи меъёр назарда тутилган бўлиб, унда қариндош-уруғларнинг бирга ишлашларига йўл қўйиладиган ишлар ва вазифалар рўйхати келтирилган.

Бундан ташқари, ушбу тақиқлар нодавлат (хусусий, шу жумладан давлат тасарруфидан чиқарилган) корхона ва ташкилотлар учун тааллуқли эмас.

Сизнинг мурожаатингиздаги – пенсия ёшига тўлиб, ишдан бўшаётган ходимлар ўз ўринларига фарзандларини ишга олиш масаласида меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида чекловлар белгиланмаган.

 

Абдусалом Рисқуллаев,

эксперт юристимиз.

Прочитано: 1811 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика