Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 09 / Амалий бухгалтерия

Суд ортиқча олганини қайтарди

 

2015 йил I чораги учун ЯСТ тўлаш чоғида ҳисобварағимизда уни тўлиқ тўлаш учун маблағ етишмай қолди. Корхонада 2-сон картотека вужудга келди. 5 ой ўтгандан кейин қарзни сўндириш имконияти пайдо бўлмади. Солиқ инспекцияси бизни судга берди. 29.08.2015 йилда бажарилган ишлар учун бизга пул келиб тушиб, у 2-сон картотекани тўлиқ сўндирди.

Сўндирувдан кейин биз суд бизга суд чиқимларини тўлаш талабини қўйганлигини билдик. Унинг бир қисмини дарҳол тўладик. Ҳисобварағимиздаги маблағлар етишмаслиги боис бизга нисбатан даъво талаби қўйилиб, ҳисобварағимиз хатлаб қўйилди. 5 кун ичида мазкур қарз сўндирилди. 2 ой ўтгандан кейин суд ортиқча сумма олганлигини аниқладик, кейинроқ у ҳисобварағимизга қайтарилди.

Бухгалтерия ҳисобида суд чиқимлари тўланиши ва ортиқча ушланган суммани корхонанинг ҳисобварағига қайтаришни қандай қилиб тўғри акс эттириш керак?

И.Доркина,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Суд чиқимларини тўлаш харажатлари бошқа харажатларга киритилади. Шу боис проводкалар қуйидагича бўлади:

 

Проводкалар мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Суд чиқимлари бўйича харажатлар ҳисоблаб ёзилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Суд чиқимлари тўланди

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Ортиқча тўланган чиқимлар қайтарилди

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

9390-«Бошқа операцион даромадлар»

 

 

Қайтарилаётган сумма Солиқ кодексининг 138-моддаси бўйича илгари чегирилган харажатлар ёки зарарларнинг ўрнини қоплаш тарзида олинадиган даромадларга киритилади. Сиз уни солиқ солинадиган базага киритишингиз ва ЯСТ ушлашингиз лозим. ЯСТ бўйича ҳисоботда (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 13-илова) ушбу даромад тури 2-илова «Бошқа даромадлар»нинг 100-сатрида акс эттирилади.

 

Надежда ГУШЧИНА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2084 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика