Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 09 / Паспорт масалалари

Ҳарбий хизматчига паспорт

 

Ҳарбий хизматчи нотариусга паспорт эмас, балки ҳарбий билетини тақдим этиб, турар жой ижараси бўйича фуқаролик шартномасини тузиши мумкинми?

К.Рамазонова,

Тошкент шаҳри.

 

– Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинмаган фуқароларга, шунингдек чет элликларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга турар жойни ижарага бераётган уй-жой мулкдори уларнинг вақтинчалик пропискаси борлигига ишонч ҳосил қилиши керак (Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомнинг ­28-банди1; Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқноманинг2 39-банди).

Бошқа аҳоли пунктларидан келган вақтинчалик яшовчилар турар жойни ижарага олган муддатга ўша жойда рўйхатга олиниши (ҳисобга олиниши) керак. Рўйхатдан ўтмасдан яшаш ижарага берувчи ва ижарага олувчи, унинг оила ­аъзолари томонидан паспорт режими қоидаларини бузиш ҳисобланади ва бунинг учун ҳар бир қоидабузарга ЭКИҲнинг 1 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солиш тарзидаги маъмурий жавобгарлик назарда тутилган (МЖТКнинг 223-моддаси 3-қисми; Низомнинг 57-банди 2, 4-хатбошилари).

2012 йил январдан фуқаролар ўртасида тузилган турар жой ижараси шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак (Уй-жой кодексининг ­86-моддаси 3-қисми).

Бундай шартноманинг мавжуд эмаслиги ижарага берувчи ва ижарага олувчини маъмурий жавобгарликка тортишга ва ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖТКнинг ­159-1-моддаси).

Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқноманинг (АВ томонидан 30.03.2010 йилда 2090-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 136-бандига мувофиқ фуқаролар ўртасида тузилган турар жой ижараси шартномасини нотариал тасдиқлаш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  • ижарага берувчининг кўчмас мулкка бўлган мулкий ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг асл нусхаси;
  • «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг маълумотномаси ва бино, иншоотларга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхалари;
  • доимий прописка қилинган шахслар ҳақида фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органи ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан берилган маълумотнома ёхуд уй дафтаридан кўчирма ҳамда доимий прописка қилинган шахсларнинг розилиги;
  • кўчмас мулк умумий биргаликдаги мулк бўлган тақдирда, барча эгаларининг (эр-хотиннинг) розилиги.

Турар жойни ижарага бериш шартномасини расмийлаштиришдан олдин ҳарбий хизматчини милиция таянч пунктида профилактика инспектори унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатга кўра ҳисобга олиши лозим. Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш, фуқаролар ўртасида турар жойни ижарага бериш шартномасини нотариал тасдиқлаш учун бундай ҳарбий хизматчиларга улар хизматни ўтаётган жой бўйича вақтинча паспорт берилиши шарт.

 

Санжар Хўжааҳмедов, эксперт-юристимиз.

 


1Президентнинг 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонига 1-илова.

2АВ томонидан 9.04.1999 йилда 698-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

Прочитано: 2037 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика