Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 09 / Хўжалик юритиш қоидалари

Келишув битими муросага келтиради

 

Корхонамиздан олди-сотди шартномаси бўйича ҳосил бўлган қарз ва пеняни ундириш тўғрисида Тошкент шаҳар хўжалик суди томонидан берилган ижро варақаси асосида суд ижрочилари ижро иши юритишни бошлаб юбордилар. Бироқ оғир молиявий аҳволимиз боис суднинг ҳал қилув қарорида кўрсатилган суммани тўлай олмаймиз. Корхона балансида биз қарзни сўндириш ҳисобига беришимиз мумкин бўлган мол-мулк бор. Уни беришимиз мумкинми?

Бош бухгалтер.

 

Мумкин. Бунинг учун ёзма келишув битимини расмийлаштириш лозим. У ХПКнинг 52-моддаси талабларига мувофиқ берилган ишончнома асосида фаолият юритувчи тарафлар раҳбарлари ёки уларнинг вакиллари томонидан имзоланади. Ишончномада бундай ҳужжат тузишга доир ваколатлар кўрсатилиши керак. Ушбу ишончнома келишув битимига илова қилиниши ва йиғмажилд материалларига қўшиб қўйилиши керак.

Келишув битими камида 3 нусхада (даъвогар, жавобгар ва хўжалик суди учун) тузилади ва имзоланади ҳамда йиғмажилд материалларига қўшиб қўйилади. Ижро ишини юритиш чоғида тузилган келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ариза тарафларни хабардор қилган ҳолда суд мажлисида кўриб чиқилади. «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонун (29.08.2001 йилдаги ­258-II-сон, бундан кейин – 258-II-сон Қонун) 37-моддаси 2-қисмининг 2-бандига кўра унинг суд томонидан тасдиқланиши суд ижрочиси томонидан ижро иши юритилишини бекор қилиш учун асос ҳисобланади. Агар келишув битими ихтиёрий равишда бажарилмаса, у келишув битимини тузган шахснинг илтимосномасига кўра хўжалик суди томонидан берилган ижро варақаси асосида ижро этилиши керак.

Суд ижрочиси, 258-II-сон Қонуннинг 53-моддасига кўра, ижро ишини юритишни бошлаб юбориш тўғрисида қарор чиқарилгандан кейин бир ой ичида кейинчалик реализация қилиш билан қарздор мол-мулкини хатлайди. Агар у 2 ой мобайнида реализация қилинмаса, ундирувчига мол-мулкни ўзига қолдириш ҳуқуқи берилади (258-II-сон Қонуннинг 56-моддаси).

Келишув битими шартларини кўриб чиқишда тарафларнинг келишув битими тузиш, ишга доир иш юритишни тугатиш, келишув битимини тузаётганда тарафларнинг қонун талабларига риоя этилишини текшириш ва кейинчалик суд ҳужжатлари билан баравар шартларда келишув битимини бажариш имкониятини таъминлашга бўлган хоҳишлари ҳақиқийлигини ҳисобга олиш лозим.

Келишув битими қонун ҳужжатларига зид бўлмаслиги ва бошқаларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги керак. Унинг кўчар ва кўчмас мулкни топшириш шартида унга учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари мавжуд эмаслигини (хатланмаганлиги, гаровга қўйилмаганлиги ва ҳоказо) кўрсатиш лозим.

Келишув битими ўз номи билан битим ҳисобланишини инобатга олиш лозим. Унинг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини ўрганаётганда уни тузиш тартиби ва балансда турган у ёки бу мол-мулкни топшириш шартларини текшириш керак.

Агар келишув битимининг тарафи бўлиб акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият ҳисобланса, қуйидагиларни: мазкур битим йирик битим аломатларига жавоб берадими; у «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги (26.04.1996 йилдаги 223-I-сон, 6.05.2014 йилдаги ЎРҚ-370-сон Қонун таҳририда) ва «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги (6.12.2001 йилдаги 310-II-сон) қонунларда белгиланган тартибга мувофиқ тузилганлигини аниқлаш талаб қилинади.

Хулосада шуни таъкидлашни хоҳлардимки, бозор муносабатлари ривожланиши билан тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги низоларни жадал ва тинч йўл билан ҳал этиш мақсадида келишув битими тартиботи, фикримизча, низони ҳал этишда аҳамиятли ва мақбул усул ҳисобланади.

 

Буни билиш керак

Келишув битими деганда тарафларнинг низони тугатиш ёки тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги бошқа ноаниқликни бир-бирларига ёнбосишлар воситасида бартараф этишга йўналтирилган низони ҳал этиш тўғрисида ёзма келишуви тушунилади. Келишув битимига бошқача таъриф ҳам бериш мумкин: тарафлардаги ўзаро ҳуқуқлар ва мажбуриятларни тугатишга ва янги ҳуқуқий муносабатлар (ўзаро ҳуқуқлар ва мажбуриятлар) вужудга келишига йўналтирилган келишув (битим) ана шундай битим ҳисобланади.

Хўжалик процессуал кодексининг 40-моддасига кўра келишув битимини суд жараёнининг исталган босқичи ва ҳар қандай инстанцияда тузиш мумкин. «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонун эса уни суднинг ҳал қилув қарорини ижро этиш босқичида ҳам тузиш имкониятини беради.

Келишув битимини тузишга киришганда унутманг: уни имзолагач, тарафлар бир-бирларига мазкур вазият билан боғлиқ ҳеч қандай эътироз-даъволарга энди эга эмасликлари хусусида келишадилар. Демак, энди улар илгари берилган ижро талабномаси бўйича судга яна мурожаат эта олмайдилар. Масалан, неустойка ундириш ва маънавий зарарни қоплаш ва бошқалар хусусида даъво эта олмайдилар.

Келишув битимини тузиш қуйидаги афзалликларга эга:

● ишни у билан якунлаш тарафларнинг вақтини тежайди;

● у дарҳол қонуний кучга киради ва тарафлар томонидан дарров ижро этилиши керак;

● уни шахслар ихтиёрий равишда ушбу битимда назарда тутилган тартиб ва муддатларда бажарадилар.

● низони келишув битими тузиш йўли билан ҳал этиш неустойкаларни қўшимча ундиришларсиз бундан кейинги ҳамкорлик муносабатларини сақлаш мақсадида мақбул ечим ҳисобланади.

 

Виктория Смирнова,

«Victory Yurconsalt» МЧЖ.

Прочитано: 3815 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика