Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 09 / Паспорт масалалари

Чирчиқлик фуқарони ҳам ҳисобга олиш зарур

 

Ўзбекистон фуқароси бўлган Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида доимий яшовчи фуқарога Тошкент шаҳрида вақтинча рўйхатдан ўтиш шартми?

Н.Маҳкамов,

Чирчиқ шаҳри.

 

– Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида йўриқномага (АВ томонидан 21.05.2012 йилда 2366-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ ҳисобга олиш фуқарони доимий яшаш жойидан пропискадан чиқармасдан 5 кундан 6 ойгача муддатга (ўқиш учун таълим муассасасига келган шахслар учун – ўқиш даврига) амалга оширилади.

Ҳисобга олиш Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турар жой сотиб олиш, шунингдек доимий ишга ва ижтимоий кафолатларга эга бўлиш учун асос ҳисобланмайди.

5 кундан ортиқ бўлмаган муддатга келган фуқаролар ҳисобга олинмайди. Ҳисобга қўйилган фуқаро ҳисобга олиш муддатидан ортиқ бўлмаган даврда вақтинча ишга эга бўлиш ҳуқуқига эга.

Шу тариқа, агар сиз Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида доимий прописка қилинган бўлсангиз, Тошкент шаҳрида бўладиган 5 кундан ортиқ даврда милиция таянч пунктида профилактика инспекторида ҳисобга олинишингиз лозим.

 

Санжар Хўжааҳмедов, эксперт-юристимиз.

 

Прочитано: 1773 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика