Мен янги туғилган чақалоғимни отасининг розилигини олмасдан ўз уйимга прописка қилдирсам бўладими?
Сафина,
Тошкент шаҳри.
– Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомга мувофиқ, агар турар жой сизга тегишли бўлса, сиз боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасига асосан отасининг розилигисиз фарзандингизни доимий пропискага қўйишингиз мумкин. Боланинг онасига фарзанди қаерда яшашини ҳал қилиш ҳуқуқи бўйича устунлик берилади. Эр-хотинларни никоҳдан ажратиш жараёнида она-онасидан бирига болани тарбиялаш ҳуқуқи берилиши тўғрисидаги суд қарорининг қабул қилиниши истисно ҳисобланади.
Санжар Хўжааҳмедов, эксперт-юристимиз.