13.12.2017
Асосий воситалар: киритиш мезонлари
Корхона маъмурият учун компьютер ва 5 та UPS сотиб олди. Сотувчидан олинган юкхат-ҳисобварақ-фактурада: тизим блоки, монитор, клавиатура ва сичқонча алоҳида позициялар билан кўрсатилган. Тизим блоки қиймати – 7 000 000 сўм, монитор – 1 500 000 сўм, UPS – 500 000 сўмдан 1 500 000 сўмгача, клавиатура – 30 000 сўм, сичқонча – 15 000 сўм. Ҳисоб сиёсатида АВга киритиш учун қийматнинг энг юқори чегараси белгиланган, у 1 000 000 сўмни ташкил этади. 1. Бу ҳолатда нима асосий восита ҳисобланади? 2. Тизим блоки, монитор, клавиатура ва сичқончани комплектга бирлаштириб, АВ таркибига битта бирлик сифатида кирим қилса бўладими? 3. UPS қиймати ҳар хил бўлса, уларни қаерга кирим қилиш мумкин? далее...»» |
13.12.2017
Фойдалана бошлагандан эътиборан 3 йилдан кўп эмас
2015 йилда ишлаб чиқарилган, фойдаланишда бўлган ускуна янги ҳисобланадими? Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига изоҳларда кўрсатилган имтиёз унга нисбатан татбиқ этиладими? Ускуна сотилган тақдирда у сақланиб қоладими? далее...»» |
13.12.2017
Дам олиш харажатлари
Базмлар ўтказиш, хоналарни брон қилиш, шунингдек ходимлар шаҳар ташқарисига чиқиши учун автобусларни ижарага олиш ҳақини тўлаш харажатларини қандай ҳисобдан чиқариш лозим? Харажатлар умумий суммасини ходимлар сонига бўлиш ва ҳар биридан ЖШДС ушлаб қолиш керакми? Ёки ходимларнинг ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этиши билан бевосита боғлиқ бўлмаган, саломатликни муҳофаза қилиш ва дам олишни ташкиллаштириш тадбирларига харажатлар сифатида 9430-счётга ҳисобдан чиқариш мумкинми? далее...»» |
13.12.2017
Воситачилар учун ЯСТ
Компаниямиз (кичик корхона – ЯСТ тўловчиси) реализация қиладиган асосий дастурий маҳсулот ҳар қандай турдаги жиҳозлар учун антивирус ҳисобланади. Компания антивирусларнинг асосий дистрибьютори билан воситачилик шартномалари тузиб, кейинчалик уларни жисмоний ва юридик шахсларга реализация қилади. далее...»» |
13.12.2017
Валютадаги курс фарқи ҳисоби
Улгуржи савдо корхонаси халқ истеъмоли товарларини импорт қилади. Товар МБнинг $1 = 4 210 сўмлик курси бўйича олинган ва божхонадан ўтказилган. Унинг таннархи шакллантирилган. Товар реализация қилинмоқда. Етказиб берувчига тўлаш учун валюта $1 = 8 100 сўмлик курс бўйича конвертация қилинган. Салмоқли миқдордаги салбий курс фарқи юзага келмоқда. Омборларда қолган ва сотилган товар таннархига курс фарқи қандай таъсир кўрсатади? Курс фарқини ҳисобда қандай акс эттириш лозим? Валюта конвертациясидан зарарларни қандай ҳужжат билан расмийлаштириш керак? далее...»» |
13.12.2017
Акцизсиз экспорт
Корхонамиз акциз тўланадиган товарлар ишлаб чиқаради. Импорт қилинаётган пайтида акциз солиғи тўланган импорт хом ашёдан тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқаришда фойдаланамиз. Ишлаб чиқарилаётган акциз тўланадиган товарларни ички бозорга ҳам, экспортга ҳам реализация қиламиз. Биз Солиқ кодексининг 236-моддасига мувофиқ ишлаб чиқарилган акциз тўланадиган маҳсулотлар бўйича ставка ва солиқ солинадиган базадан келиб чиқиб акциз солиғи суммасини ҳисоблаб чиқардик. Бунда импорт қилинган, акциз тўланадиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришда фойдаланилган хом ашё бўйича акциз солиғини тўладик. Уларнинг бир қисми экспортга реализация қилинди. Акциз тўланадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун фойдаланилган, акциз тўланадиган хом ашёни импорт қилишда тўланган акциз солиғи суммаси экспортга реализация қилинган маҳсулотлар қисмида чегириладими? Агар чегирилмаса, уни қаерга киритиш керак? У бизга экспорт қилишда бўлганидек бюджетдан қоплаб бериладими? далее...»» |
13.12.2017
Кадастр хизматлари – ҚҚСсиз
ВМнинг 29.08.2017 йилдаги 679-сон қарори билан Кадастр ҳужжатларини техник инвентаризациядан ўтказиш ва расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилаш тартибига (ВМнинг 10.07.2014 йилдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган) ўзгартиришлар киритилган. Хусусан, Тартибга изоҳда кўрсатилишича, Солиқ кодексининг 208-моддасига мувофиқ кадастр йиғмажилдини тайёрлаш хизматлари қийматига қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) солинмайди. Солиқ кодексининг 208-моддасидаги қайси бандга мувофиқ ҚҚС бўйича имтиёз қўлланишини тушунтириб берсангиз. далее...»» |
13.12.2017
Электрон ҳисобварақ-фактура бирламчи ҳужжат сифатида
Ташкилотимиз фойдаланувчилар ўртасида электрон кўринишдаги ҳисобварақ-фактураларни айирбошлаш учун дастурий маҳсулот ишлаб чиқди. Бунда дастурий маҳсулотда ДСҚнинг Янги технологиялар ИТМ дастури орқали ҳисобварақ-фактураларни имзолашда ЭРИдан фойдаланиш ва ЭРИни верификациялаш имконияти амалга оширилган. Солиқ органларининг талабига кўра электрон кўринишдаги, ЭРИ билан тасдиқланган ҳисобварақ-фактураларни ёхуд электрон ҳужжатлар маълумотларининг қоғоз ташувчидаги нусхаларини тақдим этишнинг ўзи етарли бўладими? далее...»» |
13.12.2017
Шартномага ўзгартириш киритинг
Ташкилот юридик шахсдан бинони ижарага олади. Ижара шартномасига кўра ижара тўловлари долларда ҳисобланади, тўлов эса МБнинг тўлов кунидаги курси бўйича сўмда тўланади. Президентнинг 2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон Фармони талабларига қарамай, ижарага берувчи 2017 йил октябрдан бошлаб ҳисобварақ-фактураларни қатъий белгиланган $1 = 4 210,5 сўмдан эмас, балки МБнинг жорий курсидан келиб чиқиб қўя бошлади. Ижарага берувчи ҳисобварақ-фактураларни МБнинг жорий курсини қўллаган ҳолда қўйишга ҳақлими? далее...»» |
13.12.2017
Ўриндошга моддий ёрдам
Ходим ўриндошлик асосида ишлайди. Ноябрда ҳамма ходимларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун моддий ёрдам берилди. Ўриндошга тўланган моддий ёрдамга энг кўп ставкада ЖШДС солинган, чунки бу ҳақда аризаси бор. Унга ЯИТ ва суғурта бадаллари (8%) солинмаган. Бу ҳолда солиқлар тўғри ушлаб қолинаяптими? далее...»» |
13.12.2017
ЯСТни қандай қилиб камайтириш мумкин
Кичик корхонанинг (ЯСТ тўловчиси) асосий фаолият тури – ишлаб чиқариш. 2016 йилнинг 9 ойи давомида ишлаб чиқариш фаолиятидан тушум олинмади, бироқ айни пайтда ижарадан бошқа даромадлар тушди. 2016 йил IV чорагида тушум 7 000 минг сўмни, мол-мулкни оператив ижарага беришдан бошқа даромад эса – 450 минг сўмни ташкил этди. Корхона Фарғонада жойлашган. Йил давомидаги ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун ер солиғининг 3 бараварини ҳисоблашда 0,5 пасайтирувчи коэффициенти қўлланадими? далее...»» |
12.12.2017
Кесиш мумкин эмасми
Пойтахтимизда ноқонуний дарахт кесиш кенг миқёсли бизнесга айланган (ёғоч ўтинга, мебель цехларига кетмоқда). Қонунга зид равишда олинган ёғоч оборотини ҳеч ким ҳисобга олаётгани йўқ. Демак, нафақат мамлакат экологиясига, балки иқтисодиётига ҳам зарар етказилмоқда. Бу макродаражадаги масалалардир. Бироқ у ҳаммамизга дахлдор – турар жой мавзеларининг яшил харитаси шиддат билан қисқариб бормоқда... далее...»» |
12.12.2017
Мамлакатимиз Президентининг бир йиллик фаолияти давомида Ўзбекистон аҳолисининг унга ишончи ортди
2017 йил 4 декабрь куни Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганига бир йил тўлди. Шу муносабат билан «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан «Фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президенти тўғрисида» мавзуида ижтимоий сўров ўтказилди. Уни ўтказишдан мақсад аҳолининг давлатимиз раҳбарига бўлган ишонч даражасини аниқлаш, шунингдек, фуқароларнинг Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимиз ҳаётининг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, сиёсий ва бошқа соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларга муносабатини ўрганишдан иборат бўлди. далее...»» |
12.12.2017
Буюк ўзгаришларнинг ҳуқуқий асоси
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан 7 декабрь куни пойтахтимиздаги «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда давлат ва жамоат арбоблари, фан, маданият, санъат ва спорт намояндалари, кенг жамоатчилик, хорижий давлатларнинг элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари иштирок этдилар. далее...»» |
12.12.2017
Когда новый год превращается в кошмар
Новый год для большинства людей – долгожданный и радостный праздник, который может стать головной болью для бухгалтеров и обернуться настоящей мигренью для директоров и владельцев бизнеса. далее...»» |
12.12.2017
Судебно-экономическая экспертиза: типичные ошибки бухучета
Экономическая преступность – это большая проблема для экономики любого государства, так как приносит огромный материальный ущерб. Государство в лице органов внутренних дел предпринимает меры по выявлению и пресечению экономической преступности. Однако при возбуждении уголовного дела возникают трудности с правильной оценкой содеянного. далее...»» |
12.12.2017
Дальний свет – на ближний
В каких случаях используется ближний свет? далее...»» |
12.12.2017
Не близкий путь
Можно ли перейти дорогу, если до пешеходного перехода далеко идти? далее...»» |
12.12.2017
За темным стеклом
Разрешается ли использовать тонированные стекла в автомобиле? далее...»» |
12.12.2017
Льготы по налогам, таможенным платежам и кредитам
Постановлением Президента №ПП-3422 от 2.12.2017 г. определены меры по совершенствованию транспортной инфраструктуры и диверсификации внешнеторговых маршрутов перевозки грузов на 2018–2022 годы. далее...»» |