Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 50 / Хўжалик юритиш амалиётидан

Дам олиш харажатлари

 

Базмлар ўтказиш, хоналарни брон қилиш, шунингдек ходимлар шаҳар ташқарисига чиқиши учун автобусларни ижарага олиш ҳақини тўлаш харажатларини қандай ҳисобдан чиқариш лозим?

Харажатлар умумий суммасини ходимлар сонига бўлиш ва ҳар биридан ЖШДС ушлаб қолиш керакми? Ёки ходимларнинг ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этиши билан бевосита боғлиқ бўлмаган, саломатликни муҳофаза қилиш ва дам олишни ташкиллаштириш тадбирларига харажатлар сифатида 9430-счётга ҳисобдан чиқариш мумкинми?

Л.Т.

 

– Базмлар ўтказиш, хоналарни брон қилиш, шунингдек ходимлар шаҳар ташқарисига чиқиши учун автобусларни ижарага олиш ҳақини тўлаш харажатлари – ходимларнинг дам олишини ташкиллаштириш бўйича корхона харажатлари. Бундай харажатлар давр харажатлари таркибида 9430-«Бошқа операцион харажатлар» счётида ҳисобга олинади (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 2.3.6-банди).

Давлат ва касб байрамлари билан боғлиқ бўлган ҳамда бошқа асосларга кўра байрам тантаналарини ўтказиш бўйича корхона харажатларига жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди ва, тегишинча, уларга ЖШДС солинмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси).

Тадбир ўтказиш дастури, харажатлар бюджети ва масъул шахслар кўрсатилган ҳолда корхона бўйича фармойиш берувчи ҳужжатлар билан расмийлаштирилган бўлиши керак. Сафар ниҳоясига етгач, тадбирни ўтказиш учун масъул шахс раҳбар тасдиқлаган ҳисоботни барча харажатга оид ҳужжатларни илова қилган ҳолда бухгалтерияга тақдим этиши лозим.

 

Дарина АБУХОВИЧ, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1375 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика