Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 50 / Мутахассис жавоб беради

Кадастр хизматлари – ҚҚСсиз

 

Ўқувчиларнинг саволларига Молия вазирлигининг бўлим бошлиғи Валерий ЛИ жавоб беради.

 

ВМнинг 29.08.2017 йилдаги 679-сон қарори билан Кадастр ҳужжатларини техник инвентаризациядан ўтказиш ва расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилаш тартибига (ВМнинг 10.07.2014 йилдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган) ўзгартиришлар киритилган. Хусусан, Тартибга изоҳда кўрсатилишича, Солиқ кодексининг 208-моддасига мувофиқ кадастр йиғмажилдини тайёрлаш хизматлари қийматига қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) солинмайди.

Солиқ кодексининг 208-моддасидаги қайси бандга мувофиқ ҚҚС бўйича имтиёз қўлланишини тушунтириб берсангиз.

Е.Перфилова, бухгалтер.

 

– ВМнинг 10.07.2014 йилдаги 186-сон қарорининг 2-бандига мувофиқ, 2014 йил 1 августдан бошлаб кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш хизмати ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари томонидан бепул амалга оширилади. Бунда кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ва кўчмас мулк объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш хизмати учун Тартибда белгиланган миқдорларда тўлов ундирилади.

Юридик ва жисмоний шахсларга муайян ҳуқуқлар берилганда давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда ваколатли ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган, давлат божи, патент божи, йиғим ёки бошқа тўловлар ундириладиган хизматлар ҚҚСдан озод этилади (Солиқ кодексининг 208-моддаси 1-банди).

Кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш юридик ва жисмоний шахсларнинг кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларини тан оладиган ҳамда тасдиқлайдиган ҳуқуқий ҳаракат ҳисобланади («Давлат ер кадастри тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддаси).

Кадастр йиғмажилди – объектнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни шакллантириш, ҳисобга олиш ва кейинчалик давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган кадастр суратига олиш, техник инвентаризация қилиш ва паспортлаштиришнинг, махсус текшириш ва изланишларнинг, сифат ва қиймат жиҳатдан баҳолашнинг ҳужжатлари, материаллари ва маълумотлари жамламаси (ВМнинг 7.01.2014 йилдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди).

Яъни кадастр объектларига, шу жумладан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин мазкур ҳуқуқлар юридик жиҳатдан тан олинади ва тасдиқланади, ушбу хизмат тўлов ундирилмасдан кўрсатилади. Фақат кадастр йиғмажилдини тай­ёрлаш ва кўчмас мулк объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш хизмати учун ҳақ олинади, Солиқ кодексининг 208-моддаси 1-бандига асосан унга ҚҚС солинмайди.

 

Прочитано: 2232 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика