Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 50 / Мутахассис жавоб беради

Акцизсиз экспорт

 

Ўқувчиларнинг саволларига Молия вазирлигининг бўлим бошлиғи Валерий ЛИ жавоб беради.

 

Корхонамиз акциз тўланадиган товарлар ишлаб чиқаради. Импорт қилинаётган пайтида акциз солиғи тўланган импорт хом ашёдан тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқаришда фойдаланамиз. Ишлаб чиқарилаётган акциз тўланадиган товарларни ички бозорга ҳам, экспортга ҳам реализация қиламиз.

Биз Солиқ кодексининг 236-моддасига мувофиқ ишлаб чиқарилган акциз тўланадиган маҳсулотлар бўйича ставка ва солиқ солинадиган базадан келиб чиқиб акциз солиғи суммасини ҳисоблаб чиқардик. Бунда импорт қилинган, акциз тўланадиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришда фойдаланилган хом ашё бўйича акциз солиғини тўладик. Уларнинг бир қисми экспортга реализация қилинди.

Акциз тўланадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун фойдаланилган, акциз тўланадиган хом ашёни импорт қилишда тўланган акциз солиғи суммаси экспортга реализация қилинган маҳсулотлар қисмида чегириладими? Агар чегирилмаса, уни қаерга киритиш керак? У бизга экспорт қилишда бўлганидек бюджетдан қоплаб бериладими? 

А.Керимова, бухгалтер.

 

 

– Ҳақиқатан ҳам, Солиқ кодексининг 237-моддасида белгиланганидек, солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилган акциз солиғининг суммаси чегирма суммасига камайтирилади. Акциз тўланадиган товарлар олинаётганда ёки импорт қилинаётганда, агар улардан кейинчалик акциз тўланадиган товарлар ишлаб чиқариш учун хом ашё сифатида фойдаланилган бўлса, Ўзбекистон ҳудудида тўланган акциз солиғи суммаси чегириб ташланади.

Хом ашёни импорт қилишда тўланган акциз солиғи суммаларини чегириш ҳуқуқи корхонангизда ишлаб чиқарилган акциз тўланадиган товарларни экспортга етказиб беришда акциз солиғи бўйича мажбурият юзага келиш-келмаслигига боғлиқ.

Акциз тўланадиган товарларни уларнинг ишлаб чиқарувчилари томонидан экспортга реализация қилишга акциз солиғи солинмайди (Солиқ кодексининг ­230-моддаси 2-қисми 1-банди). Шу тариқа, корхонангиз акциз тўланадиган товарларни экспортга етказиб беришида акциз солиғини бюджетга тўлаш мажбурияти мавжуд эмас.

Шу сабабли акциз тўланадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган хом ашёни импорт қилишда тўланган акциз солиғи суммаси уларни экспортга реализация қилиш қисмида чегирилмайди. Ҳисобда солиқларнинг чегирилмайдиган суммаси олинаётган ёки импорт қилинаётган хом ашё таннархига киритилади (АВ томонидан 17.07.2006 йилда ­1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар»нинг 16-банди).

Прочитано: 1257 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика