25.07.2018
Имтиёз йўқотилади
Жорий йилда ШЖБПҲга бадалларни ихтиёрий равишда ўтказиб келган ишлаётган пенсионер мазкур пулларни шу йилнинг ўзида олиш ҳуқуқига эгами? далее...»» |
25.07.2018
Муассислар учун ЖШДС
Муассис чиқиб кетаётганда корхона унинг устав капиталидаги улушини ўзи сотиб олди. Энди корхона мазкур улушни қолган муассислар – жисмоний шахслар ўртасида бепул тақсимламоқчи. Устав фондидаги корхонанинг улушидан текинга олинган улушга қайси ставкада ЖШДС солинади? далее...»» |
25.07.2018
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
«Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» далее...»» |
25.07.2018
Озиқ-овқат бозорларида савдо шохобчаларини онлайн-аукцион орқали ижарага олиш мумкин бўлади
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Озиқ-овқат товарлари бозорларида турғун савдо шохобчалари ва савдо жойларини тақсимлашни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. далее...»» |
25.07.2018
Жарималар ҳозирча ундирилмаяпти
МЧЖ балансида енгил автомобиль бор. ВМнинг 4.09.2017 йилдаги 693-сон қарорига мувофиқ юридик шахсларга тегишли автомобиллар ҳайдовчилари кейинчалик тегишли сертификатни олиш билан бирга малакасини ошириб бориши керак. ВМҚда белгиланишича, 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб автомобилни мазкур сертификатсиз бошқарганлик учун маъмурий жавобгарлик юкланмоқда. Юридик шахснинг енгил автомобилини сертификатсиз бошқараётган ҳайдовчига нисбатан қандай маъмурий жавобгарлик жорий этилади? Ташкилотга нисбатан ҳам жарималар қўлланиладими? далее...»» |
25.07.2018
Суд қарори ижро этиш учун мажбурий
2017 йил сентябрда менинг айбим билан ЙТҲ содир бўлганди. ДЙҲХХ ходимлари баённома тузишди. Мен кўрсатилган суммани дарҳол бериб, жабрланувчига зарарни ўз ҳисобимдан қоплаб бергандим. Суд қарорига кўра мен 1 ЭКИҲ миқдорида жарима тўлаб, жабрланувчининг зарарини қоплашим керак эди. Суғурта компаниясига мурожаат қилмадим. Декабрь ойида Мажбурий ижро бюросидан суд қарори бажарилмагани тўғрисида хат келди. Менинг тушунтиришларимдан кейин улар жабрланувчининг даъвоси йўқлиги ҳақида аризани сўрашди. Жабрланувчи Бухоро шаҳрида яшагани туфайли уни топиб бўлмади. 2018 йил 25 майда МИБдан яна хат келди. 30 майда мен МИБга жабрланувчининг даъвоси йўқлиги тўғрисидаги аризани тақдим этдим. Шундан кейин МИБнинг давлат ижрочиси маъмурий суднинг қарорини кечиктириб бажарганим учун менга ЭКИҲнинг 5 баравари миқдорида талабнома тақдим этди. далее...»» |
25.07.2018
Меҳнат инспекциясига келишувларсиз текширув ҳуқуқи берилиши мумкин
ҚҲТБТ порталида Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнат муҳофазаси механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. далее...»» |
25.07.2018
Пенсияга ҳам устама борми?
Сайёр учрашувлар ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мурожаатлари таҳлили ўз натижасини бермоқда. Хусусан, Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳаси доирасида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ишловчи пенсионерларнинг барчасига тўлиқ миқдорда пенсия тўлашни таклиф этмоқда. «Пенсия иши»нинг янги сонида шу ҳақда ўқинг. Ўқувчиларнинг саволларига «Норма маслаҳатчи» эксперти ва Пенсия жамғармаси мутахассисларининг жавоблари ҳам шу ерда. далее...»» |
25.07.2018
Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин. далее...»» |
25.07.2018
Қўшничилик ҳақини бузиб
Қўшнимиз катта юк машинасини бошқаради. Баъзан машинани уйнинг ён бўйидаги майдончада қолдиради. Бундай машиналарни уйга туташ ҳудудга қўйиш мумкинми? далее...»» |
25.07.2018
Эвакуаторчига ишониб топширса бўладими
Эвакуатор ходими қандайдир махсус ҳужжатларга эга бўлиши керакми? далее...»» |
25.07.2018
Суғурта пулини олиш учун
Амаким йўналишли таксида кетаётганда жароҳатланди. Ҳозир йўловчиларни ташиш билан шуғулланувчи барча корхоналарга ўз жавобгарлигини суғурталаш мажбурияти юклатилишидан хабарим бор. Суғурта тўловларини олиш учун у қаерга мурожаат қилиши лозим? далее...»» |
25.07.2018
Тонировкалашга рухсат беришни таклиф этмоқдалар: 16,5 млн сўмдан ортиқ ҳақ тўлашга тўғри келади
ҚҲТБТ порталида «Тонировкаланган (қорайтирилган) ойнали транспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор лойиҳаси муҳокама қилинди. далее...»» |
25.07.2018
Шартномада қайд этилган
Биз квартирани сотдик. Шартномада уни бўшатиш муддати – битим расмийлаштирилгандан кейин 30 кун ўтгач деб аниқ белгилаб қўйилган. Квартирада ҳеч ким прописка қилинмаган. Харидорларимиз квартирани илгарироқ бўшатишимизни талаб қилишаяпти. Шундай қилишга ҳақлимилар? далее...»» |
25.07.2018
Немис тажрибаси
Германия, Беларусь ва Латвиядан келган кўчмас мулкни профессионал бошқариш бўйича халқаро экспертлар бизнинг уй-жой соҳасидаги ходимлар учун энг қимматли бўлган тажрибалари билан ўртоқлашиш мақсадида ташриф буюрдилар. Хатога йўл қўймасдан, уларнинг тажрибасини идрок қилиб ва ўзимизда қўллаб кўриб, синалган йўлдан боришимиз, бу билан мақсадга тезроқ эришишимизни кўзладилар. Собиқ Иттифоқ маконидаги бир қатор мамлакатлар ушбу тажрибани ўрганиб, уни миллий шароитларига мослаштирганларидек, биз ҳам худди шу йўлни танламоғимиз даркор. Ой давомида 2 турда ўтказилган «Қозоғистон ва Ўзбекистонда уй-жойларни профессионал бошқариш» Pro House лойиҳаси доирасида Тошкентда бўлиб ўтган семинарларда бошқарувчиларимиз ушбу тажриба билан танишиш имконига эга бўлдилар. Уни «Шарқий Европада уй-жой хўжалиги» (WO, Берлин ш.) ташаббуси Евроиттифоқ молиявий кўмагида амалга оширмоқда. Немис томонидан – Европа уй-жой ва кўчмас мулк таълим маркази (ЕВZ) ҳамда Германия кўчмас мулк бошқарувчиларининг мувофиқлаштирувчи иттифоқи (DDIV), бизнинг томондан – Ўзбекистон уй-жой фондини профессионал бошқарувчи ва унга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар уюшмаси ҳамкорлар ҳисобланади. Ўзбекистон УКХ соҳасини ислоҳ қилиб, уй-жой соҳасидаги қонунчиликни янгилаётганлиги инобатга олинса, бу айни вақтида юз берган ҳодисадир. Шу сабабли семинарлар мавзуси ислоҳотда белгиланган устувор вазифалар билан ҳамоҳанг бўлди. Яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулкни бошқариш бўйича халқаро экспертларнинг Ўзбекистон уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Солиев билан учрашуви ушбу тажриба бизга қўл келиши борасида умид уйғотди. УКХ вазирлиги раҳбари мутахассисларга янги уй-жой қонунчилигини ишлаб чиқишда иштирок этишни таклиф қилди. далее...»» |
25.07.2018
Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин. далее...»» |
25.07.2018
Шартларга риоя қилинганда тўловлар талаб қилинмайди
Қозоғистонлик ҳамкорлар минтақавий конференцияда иштирок этиш учун ўзларининг микроавтобусларида келишмоқчи. Шу транспорт билан Самарқандга туристик саёҳат уюштириб, муқаддас қадамжоларга ташриф буюришмоқчи. Буни божхонада қандай расмийлаштириш керак? Бунинг учун ҳақ тўлаш зарурми? далее...»» |
25.07.2018
Солиқ оқибатлари юзага келмайди
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Республика инкассация хизмати» ДУКнинг вилоят бошқармаси Президентнинг 4.05.2018 йилдаги ПҚ-3694-сон қарорига асосан аҳолига пенсия, нафақа ва бошқа ижтимоий тўловлар тўлаш учун Халқ банки филиалларига нақд пулни ташиш бўйича бепул хизмат кўрсатади. Бепул ташишда ҚҚС ва ДМЖга ажратмалар қандай ҳисобланади? далее...»» |
25.07.2018
Флеш-ташувчи ва роялти
Корхона киришни назорат қилиш тизими учун лицензион интеграцион дастурдан фойдаланиш ҳуқуқи билан USB-флеш-ташувчини ўз эҳтиёжлари учун норезидентдан (Туркия) сотиб олиб, Ўзбекистон ҳудудига импорт қилди. Дастурни ҳисобга олганда флеш-ташувчи қиймати – 260 АҚШ доллари. Божхонада тозалаш амалга оширилган, барча йиғимлар, божлар ва солиқлар, шу жумладан ҚҚС тўланган. Конвертация бўлмаганлиги сабабли шу пайтгача етказиб олувчи олдидаги қарзни узмадик. Импорт контрактида лицензион дастурни янгилаш ва уни ишчи ҳолатда тутиб туриш учун келгусида тўловлар тўланиши назарда тутилмаган. 1. Корхонанинг ўз эҳтиёжлари учун хорижий ташкилотдан сотиб олинган ва Ўзбекистонга импорт қилинган лицензион дастурдан фойдаланиш ҳуқуқи учун тўлов роялтига кирадими? 2. Роялти тарзида олинган норезидентнинг даромадларига қанча миқдорда солиқ солинади? Солиқ солиш мақсадида роялти суммасини қандай аниқлаш мумкин? 3. Тўлов манбаида норезидентнинг даромадларидан фойда солиғини бюджетга қайси пайтда тўлаш лозим? 4. Флеш-ташувчини божхонада тозалаш чоғида импорт қилинаётган товарнинг бутун қийматидан солиқ тўланган бўлса, роялтидан ҚҚС тўланадими? далее...»» |
25.07.2018
Муаммолар юзма-юз ҳал этилди
Тошкент вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти ташаббуси билан Тошкент туманидаги 15-ўрта мактабда ташкил этилган учрашувда «Навоий» чегара-божхона пости яқинида яшовчи аҳоли ва маҳалла фаоллари иштирок этишди. далее...»» |