Norma.uz
Хўжалик юритиш қоидалари
22.10.2018 Дам олиш кунидаги хизмат сафари
Ходим дам олиш куни Россияга хизмат сафарига жўнаб кетиб, байрам куни хизмат сафаридан Ўзбекистонга қайтиб келади. Кўрсатилган кунлар ходим йўлда бўладиган кунлар ҳисобланади. Хизмат сафарига жўнаб кетиш ва қайтиб келиш кунлари (ходим йўлда бўладиган кунлар) байрам ва (ёки) дам олиш кунлари бўлса, уларга қандай ҳақ тўланади?
далее...»»
22.10.2018 Суғурта мукофотини ҳисоблаш учун МҲТФ
«Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан унинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича иш берувчи ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурталаши шарт. Амалиётда суғурта ташкилотлари суғурта мукофоти суммасини ҳисоблаш учун меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг йиллик миқдори ҳақидаги маълумотномани талаб қиладилар. Суғурта мукофотини ҳисоблаш учун маълумотномага тузилган фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадларни киритишлари керакми?
далее...»»
22.10.2018 Оралиқ дивидендлар
Ташкилот (МЧЖ) 15.05.2018 йилда АЖга айлантирилди. Президентнинг 21.12.2015 йилдаги ПҚ-2454-сон қарорининг 5-бандига мувофиқ, хорижий инвесторларнинг акцияларидан дивиденд тарзида олаётган даромадлари 1.01.2020 йилгача солиқ тўлашдан озод қилинади. 15.05.2018 йилгача (АЖга айлангунга қадар) ва 15.05.2018 йилдан кейин (АЖга айланганидан кейин) топилган фойда мавжуд. 1. Ташкилот ПҚ-2454-сон қарорга мувофиқ имтиёзни қўллаб, 15.05.2018 йилдан 12.09.2018 йилгача бўлган давр учун акциядорга 12.09.2018 йилда дивидендларни тўлаши мумкинми? 2. АЖга айлантирилгунга қадар топилган фойдадан солиқ тўлаб, уни кейинроқ (масалан, декабрда) олиш мумкинми?
далее...»»
16.08.2017 Ишончли вакилнинг харажатларини компенсациялаш
Бизнинг МЧЖ улгуржи савдога лицензияга эга, савдо маркасининг ягона дистрибьютори ва эгаси ҳисобланади. У мазкур савдо маркаси остида шарбатлар ва нектарлар ишлаб чиқарувчи завод билан ўраш материалини сотиб олиш учун текин топшириқ шартномасини тузди. МЧЖ топшириқ шартномасини бажараётганда ўраш материалини сотиб олиш учун импорт контрактини тузди. Унда у харидор, завод эса юк олувчи бўлиб чиқди. 1. Текин топшириқ шартномасини тузиш тўғрими? 2. Агар завод юк олувчи ва барча божхона харажатларини зиммасига олувчи тараф ҳисобланса, харидор (МЧЖ) ўров материалини кирим қилиши шартми? Агар шарт бўлса, қандай бухгалтерия проводкалари қилинади? 3. Завод қандай ҳужжат воситасида ўров материалини сотиб олишга сарфлаган пул маблағларини тўлаш талабини қўйиши мумкин? Қандай бухгалтерия проводкалари қилинади? 4. МЧЖ зиммасига қандайдир солиқ мажбуриятлари юкланадими?
далее...»»
16.08.2017 Харажатлар ҳисобини алоҳида юритинг
Оилавий корхона Тошкент вилоятининг Зангиота туманида рўйхатдан ўтказилган. Корхона муассисларидан бирининг участкаси ҳудудида макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Фирма бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклда бўлганида цехни ижарага олган ёки сотиб олган бўларди. Бироқ оилавий корхонадаги турар жой ва участка муассисга қарашли. Ишлаб чиқариш жойлашган турар жой ва ер участкасини сақлаш (ижара, коммунал тўловлар, ободонлаштириш ва б.) харажатларини корхонанинг бухгалтерия ҳисобида акс эттириш зарурми? Бу ҳолда фирманинг ҳеч қандай харажат қилмаслиги далили таннархни пасайтириш деб ҳисобланмайдими?
далее...»»
09.06.2016 Ота бошқарувни ўғлига ишониб топширган бўлса
Хусусий корхона директори (ва мулкдори) тўсатдан вафот этди. Унинг ўринбосари (ушбу лавозим штат жадвалида назарда тутилган) яқин қариндоши – ўғли ҳисобланади. Унга хусусий корхона номидан расмий ҳужжатларни имзолаш ваколатини берувчи ишончнома расмийлаштирилган. У хусусий корхонанинг келгуси фаолиятига раҳбарлик қилишга ҳақлими? Шу муносабат билан хусусий корхона уставига ўзгартиришлар киритиш керакми ёки мулкдор вафот этганлиги сабабли ХК мажбурий тугатилиши лозимми?
далее...»»
30.05.2016 Хорижий валютадаги тушумни бўласиз
Резидент микрофирма Россия авиакомпанияси билан бортда комплекс овқатланишни таъминлаш шартномасини тузди. Унинг таркибига ўзи тайёрлаган (шу жумладан, иссиқ овқат) ва учинчи шахслардан сотиб олинган маҳсулотлар (шарбатлар, кетчуп, майиз, зайтун меваси, мевалар ва б.) киради. Россия компанияси хизматларга АҚШ долларида ҳақ тўлайди. Микрофирма ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар) экспортидан келиб тушадиган валюта тушумини мажбурий сотишдан озод этилишдан фойдаланишга ҳақлими? Агар ҳақли бўлса, у экспорт шартномаси бўйича олинган бутун тушумга татбиқ этиладими ёки ўзи тайёрлаган маҳсулотлар – иссиқ овқат реализациясидан тушумга тегишли қисмигами? Ушбу хизмат фаолиятнинг қайси турига киради – умумий овқатланишгами, чакана савдогами ёки озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлашгами?
далее...»»
17.05.2016 Иштирокчилар штат жадвалини тасдиқламайдилар
«Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 30-моддаси 1-қисмида назарда тутилганидек, МЧЖ иштирокчилари умумий йиғилишининг ваколатлари жамиятнинг устави билан Қонунга мувофиқ белгиланади. Ушбу модданинг 2-қисмида жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг мутлақ ваколатлари санаб ўтилган. Улар орасида штат жадвали, ички меҳнат тартиби қоидалари ва меҳнат интизоми тўғрисида низомни тасдиқлаш қайд этилмаган. МЧЖ умумий йиғилишининг мутлақ ваколатларига унинг штат жадвали, ички меҳнат тартиби қоидалари ва меҳнат интизоми тўғрисида низомни тасдиқлашни киритиб, буни МЧЖ уставида қайд этиш ва, моҳиятан олганда, ижроия органини бундай ваколатлардан маҳрум этиш тўғрими?
далее...»»
17.05.2016 Мураккаблашгани сайин қимматлашади
Шартномаларга кўра қурилиш ташкилотларига лойиҳалар, чизмалар ва бошқаларни тузиш хизматларини кўрсатувчи янги фирма очилмоқда. Лойиҳа ташкилоти хизматларининг нархлари қайси ҳужжатлар (шартномалар, калькуляциялар ва ҳ.к.) асосида шакллантирилиши керак?
далее...»»
02.09.2015 Воситачи, ҳисоботингиз қани?

Ташкилотимиз улгуржи савдо билан шуғулланади – корхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорларга воситачилик шартномалари бўйича товар сотади. Комитент воситачидан қандай ҳужжатларни талаб қилиши керак?


далее...»»
02.09.2015 Чўзилиб кетган битмаган объект

Бинони тугалланмаган қурилишни ҳисобга олиш ҳисобварақларидан 01-ҳисобвараққа қайси пайтда ўтказиш лозим? Бундай операция қандай проводкалар билан расмийлаштирилади?


далее...»»
24.08.2015 Хўжалик шартномалари қандай тузилади?

Хўжалик операцияларида тез-тез учрайдиган муаммоларни бартараф этиш, қандай қилиб олдиндан уларга йўл қўймаслик мумкинлигини тушунтириш мақсадида «Soliq Kalkulyatori» CМТ экспертлари хизмат кўрсатиш, воситачилик, пудрат ва қарз шартномаларини пухта тузиш йўл-йўриқлари батафсил ёритиб берилган материални эътиборингизга ҳавола қилишади.


далее...»»
24.08.2015 Аввал шартнома, кейин машина

Корхона томонидан ходимнинг автомобилидан текин фойдаланганда мулкий ҳуқуқларнинг бозор қиймати қандай аниқланади? Корхона зиммасида қандай солиқлар юзага келади?


далее...»»
24.08.2015 Муассис-директор муассисликдан чиқса...

Ягона муассис бўлган жамият директори ўзининг улушини бошқа кишига бериб, эгаллаб турган лавозимидан бўшамоқчи. Ушбу вазиятни қандай қилиб ҳужжат билан расмийлаштириш мумкин? Қандай меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилиш керак?


далее...»»
24.08.2015 Маҳаллийлаштириш даражаси ускуна амортизациясига боғлиқми?

Маҳсулотни маҳаллийлаштириш даражасини ҳисоблашда импорт қилинаётган хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмларнинг валюта қийматида импорт ускунанинг амортизацияси ҳисобга олиниши керакми?


далее...»»
22.06.2015 Устав фондининг камайиши лицензия тугатилишига сабаб бўла оладими?

Корхонамиз 2014 йилда улгуржи савдо билан шуғулланиш учун лицензия олган. Ҳозирги кунда корхона балансидаги мулк сотилди, лекин устав фонди нақд пулда ЭКИҲнинг 1 200 баравари миқдорида шаклланган. Корхона балансидаги мулк сотилгандан кейин у улгуржи савдо фаолияти билан шуғулланиши мумкинми?


далее...»»
22.06.2015 Унвон учун имтиёз борми?

Отамга берилган фахрий унвонга эга фуқаролар меҳнат фахрийси унвонига тенглаштирилган ҳолда ер участкасини биринчи навбатда олиши мумкинми?


далее...»»
22.06.2015 Тендер зарар ҳисобига эмас

Пудратчи тендер (танлов) савдолари ўтказилаётганда бошқа харажатлар миқдорини камайтира оладими?


далее...»»
09.06.2015 Электрон жўнатмани божхонада расмийлаштириш керакми?

Электрон почта орқали жўнатиладиган электрон калитни божхонада расмийлаштириш керакми, ахир у физик товар эмас-ку? ЎзРда дастурий таъминотга электрон лицензияларнинг импорти қандай меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади ва кейинчалик реализация қилиш учун уларнинг келиб тушишини корхона балансида қандай қилиб тўғри акс эттириш мумкин?


далее...»»
27.04.2015 Импорт операциялари: муддати кечиктирилган дебиторлик қарзи мавжудми?

Қандай ҳолларда норезидент билан қайта суғурта қилиш шартномаси (импорт контракти) тузиш пайтида муддати кечиктирилган дебиторлик қарзи вужудга келиши мумкин?


далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика