Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 20 / Хўжалик юритиш қоидалари

Мураккаблашгани сайин қимматлашади

 

Шартномаларга кўра қурилиш ташкилотларига лойиҳалар, чизмалар ва бошқаларни тузиш хизматларини кўрсатувчи янги фирма очилмоқда.

Лойиҳа ташкилоти хизматларининг нархлари қайси ҳужжатлар (шартномалар, калькуляциялар ва ҳ.к.) асосида шакллантирилиши керак?

Р.Расулов,

бухгалтер.

 

– Буюртмачи билан лойиҳаловчи пудратчи ўртасидаги муносабатлар лойиҳа ишларини бажаришга пудрат шартномаси асосида қурилади ва Фуқаролик кодексининг 686–692-моддалари билан тартибга солинади. ФКнинг пудрат тўғрисидаги умумий қоидаларни белгиловчи 636-моддасига мувофиқ, пудрат шартномасидаги ишнинг баҳоси пудратчининг чиқимлари компенсациясини ва унга тўланадиган ҳақни ўз ичига олади.

Одатда, лойиҳа нархи қурилиш объекти қиймати ва унинг мураккаблиги даражасига боғлиқ бўлади. Янги объектларни қуришда ҳам, бино ва иншоотларни кенгайтириш, реконструкция қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, модернизациялаш, таъмирлаш бўйича ҳам лойиҳа-тадқиқот ишларининг қийматини Лойиҳа-тадқиқот ишларининг қийматини аниқлаш тартиби тўғрисида низом (АВ томонидан 9.12.2008 йилда 1879-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тартибга солади. Мазкур тартиб марказлаштирилган манбалар, давлат бошқарув органлари ва давлат корхоналари маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган объектлар учун қўлланилиши мажбурий. Бошқа маблағлар ҳисобига молиялаштириладиган қурилиш объектлари учун мазкур ҳужжат тавсия тусига эга.

Шу сабабли сиз лойиҳалаштираётган объект марказлаштирилган манбалар ёки давлат тузилмалари маблағлари ҳисобига молиялаштирилаётган бўлса, лойиҳа қийматини аниқлаш тартиби қатъий тартибга солинган. Унинг ҳисоб-китобини калькуляция билан тасдиқлаш, якуний суммани эса шартномада қайд этиш зарур. Агар объект бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилаётган бўлса, лойиҳа ишлари қиймати буюртмачи билан лойиҳа ташкилоти ўртасидаги келишувга кўра белгиланади. «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 8-моддаси билан хўжалик юритувчи субъектларга шундай ҳуқуқ берилган, унга кўра тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўз товарларини (ишларини, хизматларини) бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб, мустақил равишда белгиланадиган нархлар ва тарифлар бўйича ёки шартнома асосида реализация қилишга ҳақли. Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 28.10.2010 йилдаги 239-сон Қарорига 1-илова) мувофиқ нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) бундан мустасно.

Шуни қайд этамизки, 2016 йил 1 октябрдан бошлаб марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлашда лойиҳа-қидирув ишларининг қийматини аниқлаш, қурилиш-монтаж ишларининг объектларнинг лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишлари бўйича мураккаблигини, лойиҳалаш муддатлари ҳисобга олинган қийматидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади (ВМнинг 22.01.2016 йилдаги 15-сон Қарорининг 4-банди). Объектларнинг лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишлари бўйича мураккаблик тоифалари классификатори ВМнинг 15-сон Қарорига 2-иловада келтирилган.

 

Ирина Ахметова,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2203 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика