Norma.uz
Кадрлар бўлими
19.05.2014 Агар ҳуқуқлар бузилса
Мен ишлаб чиқариш корхонасида ишлайман, иш стажим 30 йилдан кўп, пенсияга чиқишимга 2 йил қолди. Мени штат қисқариши муносабати билан ишдан бўшатишяпти. Менга бошқа иш ўринларини таклиф этишмаяпти. Корхонада бўш иш ўринлари бор, бироқ уларга фақат ёшларни олишяпти. Иш берувчининг ҳаракатлари қонунийми?
далее...»»
19.05.2014 Дам олиш мезонлари
Ташкилотимизда ўртача йиллик таътил 26–30 кунни ташкил қилади, шу жумладан асосий таътил – 15 кун. Асосий шартнома бўйича ишлайдиган ўқитувчиларга таътилнинг ушбу жадваллар бўйича ҳисоблаб ёзилиши тўғрими? Ёки уларнинг таътили ўқитувчиларнинг ўзлари талаб қилаётганидек, 48 кунни ташкил қилиши керакми?
далее...»»
19.05.2014 Келишувга кўра таътил
Ходимамизга унинг ҳомиладорлик ва туғиш таътили олдидан навбатдаги таътил берилиши муносабати билан менинг таътилдан мўлжалланган даврда фойдаланиш ҳуқуқим бузилди. Иш берувчининг ушбу ҳаракатлари устидан шикоят қилишим мумкинми?
далее...»»
19.05.2014 Тармоқда 5 дақиқа бўлиш қанчага тушади?
Тушлик танаффус вақтида 5 дақиқа мобайнида иш билан боғлиқ бўлмаган масалаларни ҳал этиш учун Интернетдан фойдаланганлигим учун мени мукофотдан маҳрум этишди. Иш берувчи тўғри иш қилдими, ахир бу ҳақда буйруқ бўлмаган эди?
далее...»»
08.04.2014 Мажбурият бўйича ва ҳуқуқ бўйича
Мен бўлим бухгалтери бўлиб ишлайман. Етакчи бухгалтер таътилга чиқяпти, мен унинг ўрнида ишламоқчиман. Бўлимда менга қўшимча иш учун қўшимча ҳақ тўламасликларини айтишди. Улар ҳақлими?
далее...»»
08.04.2014 Қисқартириш таътилга халал бермайди
Ходим штат қисқариши муносабати билан ишдан бўшатилиши тўғрисида ишдан бўшатилишдан 2 ой олдин огоҳлантириш олди. Бир ой ишлагач, у жадвал бўйича навбатдаги таътилга чиқиши керак. Ходим ушбу даврда таътил олишга ҳақлими, зеро ишдан бўшатилиш санаси таътил даврига тўғри келадику?
далее...»»
08.04.2014 Қайтиб келиш ниятидаман
Боламни уч ёшгача парваришлаш бўйича таътилим 10.06.2014 йилда тугайди. Менга аввалроқ ишга чиқишни таклиф қилишди, буни ҳозир жой борлигини, кейин мени бошқа бўлимга ўтказишлари мумкинлиги билан асослашди. Таътил тугаганидан кейин менга аввалги иш жойимни беришлари шартми?
далее...»»
08.04.2014 Бошлиқ номига ариза ёзилади
Агар кадрлар бўлимининг бошлиғи касал бўлса, хизмат сафарида бўлса ва ҳоказо ҳолларда ходимдан ишдан бўшатиш тўғрисидаги аризани қабул қилишга ким ҳақли?
далее...»»
08.04.2014 Ишдан бўшаш ўрнига аризани қайтариб олди
Агар ишдан бўшатиш тўғрисидаги ариза журналда рўйхатдан ўтказиб бўлинган бўлса, ходим уни қайтариб олиши мумкинми? Бу ҳолда маъмурият нима қилиши мумкин ва керак?
далее...»»
31.03.2014 Ишда қолишга ҳақлиманми?
Мени ишга меҳнат шартномаси бўйича муддатсиз расмийлаштиришди. Бир оз вақт ўтгач мен билан тузилган меҳнат шартномасини қайта расмийлаштириб, мени болани парвариш қилиш бўйича таътилда бўлган ходиманинг жойига ўтказишди. Энди ходима таътилдан қайтганидан кейин мени ишдан бўшатишлари мумкинми?
далее...»»
31.03.2014 Чиқиб кетиб, қайтмади
Ички меҳнат тартиби қоидаларига кўра корхонада иш куни – соат 9.00 дан 18.00 гача, тушлик – соат 13.00 дан 14.00 гача. Ходим тушликка чиқиб, узрли сабабсиз ишга қайтиб келмади. Прогул қилгани учун ишдан бўшатиш тарзида интизомий чора қўлласак бўладими?
далее...»»
31.03.2014 Иш вақти келишилади
Бухгалтер аёл боласини болалар боғчасидан олиши керак, аёл уни соат 17.00 да ишдан қўйиб юборишлари тўғрисида илтимос қилиб, ариза билан мурожаат қилди. Юрист ҳозирги вақтда хизмат сафарида. Буни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин?
далее...»»
31.03.2014 Таътилга чекловларсиз
Болани уч ёшга тўлгунча парваришлаш бўйича иш ҳақи сақланмай¬диган таътилдаман. Бу ишдан бўшаб, янги жойга ишга кирмоқчиман. Янги жойда болани парваришлаш бўйича таътилнинг қолган қисмини олиш имкониятим борми? Бунда бирор-бир чеклашлар мавжудми?
далее...»»
31.03.2014 Таҳсилдан кейин – ишга
Тошкент шаҳридаги олий ўқув юртида таҳсил олаётган талабани агар у вилоятда прописка қилинган бўлса, ишга қабул қилиш мумкинми?
далее...»»
24.03.2014 Бир оғиз жумладан мутахассиснинг кимлиги маълум
Бўш иш жойи тўғрисидаги эълонни қандай қилиб тўғри тузиш мумкин?
далее...»»
25.02.2014 Ходим манфаатларини кўзлаб
Ходим корхонага ишга жойлашяпти. Бироқ меҳнат дафтарчасини йўқотиб қўйган. Мазкур вазиятда нима қилиш керак? Агар у ишлаган фирма тугатилиб кетган бўлса, ким дафтарчани тиклаши, дубликат олиши керак? Янги меҳнат дафтарчасини очса бўладими?
далее...»»
25.02.2014 Таътилга жадвал ёки келишувга кўра чиқилади
Агар ўз вақтида берилмаган бўлса, ўтган йиллар учун навбатдаги меҳнат таътилларини бериш тартиби қандай? Уларни икки ва ундан кўп йил ўтганидан кейин бериш мумкинми? Уларга ҳақ тўлаш тартиби қандай?
далее...»»
17.02.2014 Буйруқ нусхаси фақат ходим учун
Янги иш берувчи ишга тушаётган шахсдан аввалги иш жойидан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқни келтиришни талаб қилиш ҳуқуқига эгами?
далее...»»
17.02.2014 Меҳнат дафтарчасини тузатамиз
Ходима эри билан ажрашиб, қизлик фамилиясини қайтарди. Унинг фамилияси устига яна чизиқ тортишим керакми ёки меҳнат дафтарчасига қистирма варақ очишим лозимми?
далее...»»
17.02.2014 Ярим йил ишлаш таътил олиш ҳуқуқини беради
Меҳнат кодексининг 141-моддаси қандай қўлланишига доир яна бир тушунтириш берсангиз. Агар ходим мазкур корхонада 6 ой ишлаган бўлса, биз унга дарҳол тўлиқ таътил (камида 15 иш куни) беришга мажбурмизми? Агар мажбур бўлсак, бу қайси қонун ҳужжатларида қайд этилган?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика